Баракаев Отабек Отақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий корпоратив бошқарув тизимида аудит ва аудиторлик ҳисоботини такомиллаштириш йўналишлари», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt516.
Илмий раҳбар: Каримов Акрам Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Раджапбай Давлетбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий корпоратив бошқарув тизимида аудит ва аудиторлик ҳисоботини такомиллаштириш йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«аудиторлик текшируви» ва «аудиторлик хулосаси» тушунчаларига ишончлилик мезонини киритиш асосида такомиллашган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
аудиторлик фаолиятига сифат назорати, таҳлилий текширувлар, ишончни таъминлайдиган топшириқлар, турдош хизматларни киритиш асосида аудитнинг халқаро меъёрларига мувофиқлаштирилган;
корпоратив бошқарув тизимида аудит қўмитаси ҳамда ички аудитни ташқи аудит билан аҳамиятли боғлиқлик даражасини бир фоизгача бўлишини таъминлаш асосида аудиторлик фаолияти самарадорлигини 2,5 баробарга ошириш асосланган;
аудит қўмитасини ташкил этиш орқали замонавий корпоратив бошқарув тизимида аудиторлик фаолияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий корпоратив бошқарув тизимида аудит ва аудиторлик ҳисоботини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар aсoсидa:
«аудиторлик текшируви» ва «аудиторлик хулосаси» тушунчаларига ишончлилик мезонини киритиш асосида ишлаб чиқилган такомиллашган муаллифлик таърифи Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 18 январдаги 04/1-61-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 7 январдаги 06/17-02-35/10-23-сон ва 2020 йил 30 октябрдаги 06/17-03-37/418-сон маълумотномалари). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида аудиторлик текширувларининг самарали ўтказилиши ҳамда ишончли аудиторлик хулосаларини тузиш имконини берган;
аудиторлик фаолиятига сифат назорати, таҳлилий текширувлар, ишончни таъминлайдиган топшириқлар, турдош хизматларни киритиш асосида аудитнинг халқаро меъёрларига мувофиқлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ 677-сон Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3946-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 7 январдаги 06/17-02-35/10-23-сон ва 2020 йил 30 октябрдаги 06/17-03-37/418-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 18 январдаги 04/1-61-сон маълумотномалари). Натижада, аудиторлик фаолиятининг умумэътироф этилган халқаро аудит стандартларига тўлиқ мосланиши, аудиторлик хизматлари сифатининг ошиши ва ишбилармонлар ҳамжамиятининг аудиторлик ташкилотлари иши натижаларига ишончи ҳамда молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини таъминланган;
корпоратив бошқарув тизимида аудит қўмитаси ҳамда ички аудитни ташқи аудит билан аҳамиятли боғлиқлик даражасини бир фоизгача бўлишини таъминлаш асосида аудиторлик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 7 январдаги 06/17-02-35/10-23-сон ва 2020 йил 30 октябрдаги 06/17-03-37/418-сон маълумотномалари). Натижада, корпоратив назоратни кучайиши туфайли улар ўртасида ишончли ва шаффоф ахборот билан таъминланишга ҳамда корпоратив бошқарув тизимида аудиторлик хизматларининг аҳамиятини ошишига олиб келган;
аудит қўмитасини ташкил этиш орқали замонавий корпоратив бошқарув тизимида аудиторлик фаолияти такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сон Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-6096-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 18 январдаги 04/1-61-сон ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 5905/03-26-сон маълумотномалари). Натижада, корпоратив бошқарув тизимида назорат органини ташкил этилиши, замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этилиши, ташқи ва ички аудиторлик текширувлари сифатининг ошишига хизмат қилган.