Sayt test rejimida ishlamoqda

Марказда 4 нафар ходим фаолият олиб боради:
З.Таджиходжаев (раҳбар), О.Маҳманов (АТ ларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича мутахассис).

Марказнинг асосий фаолияти:
Марказнинг асосий фаолият тури – дастурий воситалар ишлаб чиқариш бўлиб, шунингдек, ОАК аппаратида замонавий ахборот технологиялари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотларни қайта ишловчи аппарат воситалари, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан фаолият олиб бориш ҳисобланади.
Марказнинг асосий вазифалари:
ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш бўйича дастурлар мажмуини амалга ошириш;
ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот-технологиялари бўйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига интерактив давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда маълумотлар базаларини яратишни таъминловчи идоранинг инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш;
бўлинмаларда ахборот-коммуникация технология-ларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, технологик ва ахборот-таҳлил маълумотлар билан таъминлаш;
расмий веб-сайтни такомиллаштириш ва доимий фаол ишлашини таъминлаш;
идоравий ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмасини жорий этиш ва ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикаси aхборот  технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмалари билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро муносабатларни амалга ошириш.

Yangiliklarga obuna bo‘lish