Sayt test rejimida ishlamoqda

Байрыева Алмагул Қурбановнанинг 
фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият тараққиётини таъминлашда вакиллик ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтларининг самарали ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш”, 23.00.02-Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Ss44.  
Илмий маслаҳатчи: Пахрутдинов Шукритдин Ильясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08. 
Расмий оппонентлар: Идиров Улуғбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Жўраев Йулдош Очилович, юридик фанлар доктори, профессор; Жалилов Актам Ташназарович, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятда демократик ривожланиш жараёнларини жадаллаштириш ва барқарор тараққиётни таъминлашда вакиллик ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтларининг самарали ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вакиллик ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги динамик (ўзгарувчан) ҳолатда бўлиб, йўналишлари, соҳалари давр талабига, жамиятнинг барқарор тараққиёт стратегиясига ва давлатнинг миллий манфаатларига бевосита боғлиқ эканлиги асосланган;
вакиллик ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги нафақат ички сиёсий жараёнларда, балки ушбу субъектларнинг давлатлараро ижтимоий, иқтисодий ва маданий интеграцияси учун амалий таъсири жамият тараққиётини таъминлашда ўта муҳим омил эканлиги очиб берилган;
фуқаролик жамияти институтларининг бир томонидан эркин фаолиятини сақлаб қолган ҳолда, иккинчи томонидан маълум бир даврда (ўтиш даврига хос) давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (мақомини ошириш, молиявий қўллаб-қувватлаш, ижро ҳокимияти органлари билан самарали муносабатларини қонуний белгилаб қўйиш ва ҳ.к.) чораларини кўриш жамиятнинг барқарор тараққиётини жадаллаштиришда муҳим ўрин тутиши асосланган;
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларнинг вакиллик органлари томонидан қарорлар қабул қилиш жараёнида ижтимоий манфаатларни ифодаловчи ва амалиётга тадбиқ этиш учун фаол таъсир ўтказувчи омилга айлантиришнинг зарурати асосланиб, жорий этиш механизмлари бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
вакиллик органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги давлат ва жамият ўртасидаги ижтимоий шерикликнинг кафолатли таъминловчи манба бўлиши билан бир қаторда, қарорлар қабул қилиш жараёнида ижтимоий хатоларнинг олдини олишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилиши асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида вакиллик органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги жамият тараққиётини таъминлашга қаратилган муносабатлар эволюциясининг сиёсий характери, замонавий талаблари ва ижтимоий хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамият тараққиётини таъминлашда вакиллик ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтларининг самарали ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қонунчилик, қарорлар ишлаб чиқишда ва ўзгатиришлар киритиш масалалари бўйича маслаҳатлашувлар жараёни, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият аҳамиятига молик қарорларни қабул қилиш жараёнидаги иштироки натижалари тўғрисида жамоатчиликни доимий хабардор қилиб бориш юзасидан диссертация ишида келтирилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси 2020 йил 20 сентябрдаги 22-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий хулосалар қонун ҳужжатлари мукаммаллашишига муайян даражада хизмат қилган; 
ҳамкорликнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан жамоатчилик назоратининг Интернетда ҳамкорлик- коллаборация (вазиятдан келиб чиқиб, ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлар) шаклида ишлаш тизимини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси томонидан коррупцияга қарши кўрашиш борасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитасининг 2020 йил 20 октябрдаги 22-сон далолатномаси). Мазкур илмий-назарий хулоса бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳудудий вакиллик ҳокимиятини ривожлантиришга катта хисса қўшган;
ҳокимларнинг ижро масъулиятини ошириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 221-моддаси учинчи хатбошида “халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлари” деган жумлалар ўрнига “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши” деб ўзгартириш киритишга оид хулосалардан  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси томонидан қабул қилинган ва амалиётга тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 2020 йил 18 августдаги 25-11/2020-сон маълумотномаси). Мазкур назарий ҳулосалар асосида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 221-моддаси учинчи хатбошига ўзгартиришлар киритилган. Натижада туман ва шаҳар ҳокими ҳисоботини эшитишга халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлари ўрнига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вакиллари таклиф қилиниши йўлга қўйилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилиниши кутилаётган қарорлар ва бошқа янгиликлар бўйича фуқаролар учун қўлланмалар, брошюралар тайёрлаш ёки бошқа офлайн ва онлайн воситалари орқали тарқатиш, давлат хизматчилари учун тренинглар ва фуқаролик жамияти институтлари аъзолари учун йўл хариталари, тадбир дастурлари ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2020 йил 15 илюдаги 01-01-01/162-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий вакиллик органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлардан аҳолини тезкор хабардор қилиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг маълумотлар базалари зарур ахборот билан доимий тўлдирилиб борилиши ва унга фуқаролар эркин кира олиш имкониятини яратишга оид таклифлар ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан қабул қилиниб, тегишли соҳалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг маълумотлар базасини шакллантиришда ва фуқароларни зарурий ахборотлар билан таъминлаш механизмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 2020 йил 18 августдаги 01-31/122-сон маълумотномаси) Мазкур таклиф фуқаролик жамияти институтлари билан маҳаллий давлат вакиллик органлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик муносабатларининг самарадорлигини оширишда ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish