Sayt test rejimida ishlamoqda

Серебряков Юрий Владимировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли вазн тоифасидаги боксчиларнинг мусобақа олди тайёргарлик босқичидаги машғулот юкламаларини оптималлаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped.1857.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети,  DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимов Владимр Шавкатович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳар хил вазн тоифасидаги боксчиларнинг мусобақаолди тайёргарлиги дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машғулот ва мусобақа фаолияти ҳусусиятлари ҳамда миқдорий мезонлари, морфофункционал (тананинг таркиби) ва антропометрик (бўй – вазн) кўрсаткичлари бўйича фарқ қилувчи турли вазн тоифасидаги боксчиларнинг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб махсус мусобақа воситалари ишлаб чиқилган; 
турли вазн тоифасидаги боксчиларнинг жисмоний (тезлик – куч, куч, координацион, махсус чидамлилик), техник – тактик  тайёргарлиги ва машғулот юкламалари тузилмаси хусусиятлардан келиб чиқиб нокаутчи боксчилар, тезкор боксчилар, универсал боксчилар тактик маҳорати такомиллаштирилган;
турли вазн тоифасидаги боксчиларни мусобақаларга тайёрлаш жараёнида махсус ҳаракат (тезкор ҳужумлар, қарши жанг, яқин масофада жанг) тайёргарлиги, техник – тактик арсенал  ва асосий машғулот воситаларининг (умумий жисмоний ва махсус жисмоний) миқдорий тавсиф кўрсаткичлари  қарши жанг тактикаси, чапақайга қарши жанг, комбинацион, яқин масофада жанг қилиш тактикаси ҳисобга оптималлаштирилган;
турли вазн тоифасидаги боксчиларнинг машғулот жараёнини ташкиллаштиришнинг мазмуни енгил вазнлилар учун (блокли, тўлқинсимон), ўрта вазнлилар учун (тўғри чизиқли ва зинасимон) ва оғир вазнлилар учун (тўлқинсимон) инновацион услубият ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳар хил вазн тоифасидаги малакали боксчиларни тайёрлаш услубиятининг оптимал тузилмаси ва мазмунини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар асосида:
ҳар хил вазн тоифасидаги боксчиларнинг мусобақаолди тайёргарлик босқичидаги машғулот юкламаларини оптималлаштириш бўйича таклифлар Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа ўқув машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 02-07-08-1794-сон маълумотнома). Натижада 2019 йилги Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 2020 йил Иорданияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 1 та бронза медаллари қўлга киритилган;
ҳар хил вазн тоифасидаги боксчилар: енгил вазнлилар (блокли, тўлқинсимон),  ўрта вазнлилар (тўғри чизиқли ва зинасимон), оғир вазнлиларнинг (тўлқинсимон, тўғри чизиқли)  машғулот жараёнини ташкил қилиш дастури буйича таклифлар «Теория и методика бокса» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 декабрдаги 648-сонли буйруғи, 648-032 рақамли гувоҳнома). Натижада боксчиларнинг жисмоний тайёргарлиги даражаси 13,3% га ошган;
мусобақа фаолиятининг муваффақиятига таъсир қилувчи энг аҳамиятли омилларга асосланган махсус педагогик воситалар комплекси «Теория и методика бокса» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 декабрдаги 648-сонли буйруғи, 648-032 рақамли гувоҳнома). Натижада боксчилар мусобақа фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги 14,8% га ошган;
боксчиларнинг махсус-жисмоний, техник-тактик ва функционал тайёргарликларини ривожлантиришнинг самарали усуллар Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа ўқув машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 02-07-08-1794-сон  маълумотномаси). Натижада бокс бўйича РОСММда ўқув-машғулот жараёни 10% га оптималлаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish