Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукаримов Абдуллазиз Абдубанноевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Титан диоксиди асосидаги бўёқли кўп қатламли структураларнинг электрофизик хусусиятлари», 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси  (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/FM372.
Илмий раҳбар: Маматкаримов Одилжон Охундадаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.01.12.
Расмий оппонентлар: Зайнабидинов Сирожиддин Зайнабидинович, физика-математика фанлари доктори, академик; Анорқулов Каримберди Эгамбердиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педогогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яримўтказгич хоссасига эга TiO2 асосидаги бўёқли кўп қатламли структуралардан ташкил топган қуёш элементларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш, уларнинг электрофизик, фотоэлектрик ва фотогальваник характеристикаларини ҳамда электролитдаги заряд ташувчиларнинг электрофизик параметрларини температурага боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор яримўтказгич хоссасига эга TiO2 асосидаги бўёқли кўп қатламли структуралардан ташкил топган ва таркибида TPAI тузи ҳамда I2 (йод) бўлган қуёш элементларининг янги турларини тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;
TiO2 асосидаги бўёқли кўп қатламли структуралардан ташкил топган қуёш элементларининг фотогальваник характеристикалари – фотовольт-ампер характеристикасининг тўлдириш коэффициенти (ff), кучланиш (Umax), ток зичлиги (Imax), қувватнинг (Pmax) эффектив қийматлари ва қуёш элементларининг фойдали иш коэффициентлари () аниқланган; 
суюқ электролит асосли ҚЭ лари фойдали иш коэффициентининг энг юқори қиймати 6,74%, гел-полимер электролит асосли ҚЭ ларининг фойдали иш коэффициенти эса 5,5% эканлиги аниқланган;
илк бор TiO2 асосидаги бўёқли кўп қатламли структуралардан ташкил топган қуёш элементларидан Ўзбекистон иқлим шароитида фойдаланиш мақсадида, ҳароратнинг -30÷100°С интервалида ҚЭ ларининг турғун ҳолатда ишлаши аниқланган;
илк бор юқори сезгир бўёқли қуёш элементларида TPAI тузи миқдори ортиши билан электролитдаги эркин ионлар концентрацияси, диффузия коэфициенти ҳамда ион ўтказувчанлигининг ортиши ва бунинг натижасида ҚЭ нинг самарадорлиги деярли 2 марта ортиб, 3,29 дан 6,74 гача етиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яримўтказгич хоссасига эга TiO2 асосидаги бўёқли кўп қатламли структуралардан ташкил топган қуёш элементларини фотогальваник характеристикаларини ва уларни  тайёрлаш усули бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрокимёвий импеданс спектроскопия усулидан суюқ электролитлар, конденсатланган тузлар, ионўтказувчи полимерлар ва шишаларнинг ион ўтказувчанлигини аниқлашда ва улардаги заряд ташувчилар концентрацияси, ҳаракатчанлиги ҳамда диффузия коэффициентини ҳисоблаш «Фотон» акциядорлик жамиятида қуёш элементларининг намуналари ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2020 йил 19 октябрдаги 04-1/1922 cон маълумотномаси). Натижада, яримўтказгичли электрон қурилмалар ишлаб чиқариш имконини берган;
ҚЭ электролити таркибида TPAI тузи бўлган яримўтказгич хоссасига эга TiO2 асосидаги бўёқли кўп қатламли структуралардан ташкил топган қуёш элементларининг аниқланган электрофизик ва оптик параметрларини TPAI тузи концентрациясига ва температурага боғлиқлиги борасидаги тадқиқот натижаларидан Малайзиянинг “MALAYA” университети “Ион маркази” илмий лабораториясида DSSCларнинг характеристикаларини тадқиқ этишда ҳамда Малайзия халқаро Ислом Университетида FRGS–039–0647 рақамли илмий грантларда фойдаланилган (“MALAYA” университетининг 17.08.2020 йилдаги ва Малайзия халқаро Ислом Университетининг 30.08.2020 йилдаги 0820-KOE-52 рақамли маълумотномалари). Натижада, DSSC ларининг самарадорлигини электролит таркибидаги туз миқдорига боғлиқлигини аниқлаш, улардан янги турдаги ҚЭ ни яратиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish