Матназаров Акмал Рўзивоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда тоғ музликларининг табиий-географик тарқалиш қонуниятлари ва экотуристик роли», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: : В2018.1.PhD/Gr46.
Илмий раҳбар: Баратов Паттох, география фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Абдулқосимов Али Абдулқосимович, география фанлари доктори, профессор; Камолов Баҳодир Асомович, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги тоғ музликларининг табиий географик қонуниятлар асосида тарқалиши ва жойлашишини аниқлаш орқали улардан экотуризмни ривожлантиришда фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистондаги тоғ музликларининг мутлақ баландликлар (3200 м дан баланд жойлар) ва ёнбағирлар экспозицияси бўйича тарқалиши ва дарё (Писком, Тўпаланг ва Қашқадарё) ҳавзалари бўйича жойлашиши аниқланган;
Ўзбекистон тоғ музликлари ва уларнинг ҳосилалари(рельеф шакллари ва ётқизиқлар) жойлашган ҳудудларда гляциотуризм нуқтаи назаридан субгляциал, постгляциал ва гляциал зоналар мавжудлиги асосланган;
Ўзбекистондаги тоғ музликларининг гляциотуристик маршрутлари ишлаб чиқилган, уларнинг мураккаблиги баҳоланган (ўта содда, содда, мураккаб, ўта мураккаб) ва ArcGIS дастуридаги картаси яратилган;
Ўзбекистондаги тоғ музликлари ва уларнинг ҳосилалари (рельеф шакллари ва ётқизиқлар)дан экотуризмни ривожлантиришда фойдаланиш ва тоғ экотизимларини сақлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда тоғ музликларининг табиий-географик тарқалиш қонуниятлари ва экотуристик роли бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистондаги тоғ музликларининг мутлақ баландликлар ва ёнбағирлар экспозицияси бўйича тарқалиши ва дарё ҳавзалари бўйича жойлашишини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган гляциотуризмни ривожлантиришга доир тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида тоғ туризми кластерларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 02-16/5597-сон маълумотномаси). Натижада, Писком, Тўпаланг ва Қашқадарё водийларининг юқори қисмлари табиий географик шароитларидан келиб чиққан ҳолда ёз ойларида туристларни мазкур ҳудудлардаги гляциотуристик объектларга саёҳат қилиш имконини берган;
тоғ музликлари ва уларнинг ҳосилалари жойлашган ҳудудлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётида экотуристик объектлар сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 02-16/5597-сон маълумотномаси). Натижада, Писком, Тўпаланг ва Қашқадарё водийларининг юқори қисмларини ташкил этувчи гляциотуристик объектлар жойлашган йўналишларга маршрутларни ташкил қилишда сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш имконияти яратилган;
Ўзбекистонда тоғ музликларининг 1:265000 масштабдаги “Писком водийсининг гляциотуристик объектлари ва йўналишлари” картаси асосида ишлаб чиқилган туристик маршрутлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 02-16/5597-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг баланд тоғларида гляциотуристик маршрутларни лойиҳалаш имконини берган;
Ўзбекистондаги тоғ музликларининг гляциотуристик имкониятларидан экотуризмни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар ҳамда таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 02-16/5597-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг баланд тоғли ҳудудларида таклиф этиладиган хизмат турларини кенгайтириш ҳамда ҳудудда жойлашган гляциотуристик объектларга ташриф буюрадиган туристлар сонини ошишига хизмат қилган.