Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоғаев Анвар Абдусаломовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «О3 тоифали транспорт воситалари рама конструкциясининг параметрларини асослаш», 05.08.06–Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т15.

Илмий раҳбар: Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Алиқулов Саттор Рамазонович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: О3 тоифали транспорт воситалари рама конструкциясининг параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

автотрактор тиркамаси ва унинг рамаси конструкциясининг геометрик параметрлари асосланган;

автотрактор тиркамаси рамаси конструкциясининг мустаҳкамлик тавсифлари, бузилмаслик ва узоқ муддат ишлаш кўрсаткичларини ҳисоблаш услублари ишлаб чиқилган;

элементлари турли хил маркали пўлат прокатлардан тайёрланган тиркамалар рамаси ресурсини ҳисоблаш формуласи тузатиш коэффициентини киритиш орқали такомиллаштирилган;

Вейбулл тақсимоти ва чарчаш эгри чизиғининг даражали тенгламаси асосида тиркама рамасини узоқ муддат ишлашини баҳоловчи формула такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

О3 тоифали транспорт воситалари рамаси конструкциясининг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

О3 тоифали транспорт воситаларини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан 2 та саноат намунасига патент («Тиркама», № SAP 01060-2013 й.; «Тиркама (2 та вариант)», № SAP 01488-2016 й.) олинди. Натижада рама конструкцияси параметрлари илмий асосланган О3 тоифали транспорт воситалари саноат намунаси яратилди («Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖнинг 2015 йил 22 октябрдаги 158-сон маълумотномаси);

яратилган компьютер дастурлари «Трактор» махсус конструкторлик бюроси унитар корхонасининг лойиҳалаш-конструкторлик ва ишлаб чиқариш фаолиятида амалиётга жорий этилди («Трактор» махсус конструкторлик бюроси унитар корхонасининг 2016 йил 27 январдаги 31-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши лойиҳалаш сифати ва самарадорлигини ошириш, тажриба-конструкторлик ва машиналарнинг завод синовларини ўтказиш харажатларини камайтириш, ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish