Sayt test rejimida ishlamoqda

Боймуратов Фахриддин Тоғаймурадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таркибида никель нанозаррачалари бўлган композицион полимер материалларнинг электр хусусиятлари», 01.04.06 – Полимерлар физикаси, 02.00.12 – Нанокимё, нанофизика, нанотехнология (физика - математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/FM170.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Умарбек, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳузуридаги DSс.02/30.12.2019.К/FМ/Т.36.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Зайнабидинов Сирожиддин Зайнабидинович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Холмуминов Абдулфаттох Ахатович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида никель нанозаррачалари бўлган композицион полимер материалларнинг оқувчанлик чегараси соҳасида электрофизик хусусиятларининг ўзгариш қонуниятларини ўрнатиш ва уларда заряд ташувчиларнинг электр ўтказувчанлик механизмини тушунтириш ҳамда амалда фойдаланиш мумкин бўлган соҳаларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида никель нано- ва микрозаррачалари бўлган юқори ҳароратга чидамли композицион полимерларни олиш усуллари аниқланган; 
илк бор таркибида никель нанозаррачалари бўлган композицион полимер материалларнинг маълум критик концентрация соҳасида электр ўтказувчанлик, диэлектрик сингдирувчанлик, иссиқлик ўтказувчанлик ва термо электр юритувчи кучларнинг ўзгариш қонуниятлари аниқланган; 
илк бор таркибида никель нанозаррачалари бўлган композицион полимер материалларнинг электр ўтказувчанлик ва диэлектрик сингдирувчанлигида критик концентрация чегарасининг икки тури биринчиси (Vc) оқувчанлик чегарасида, иккинчиси (Vcd) оқувчанлик чегарасида, ўтказувчанликнинг туннел-боғланган биринчи чексиз кластер  Vcd<Vc, соҳасида аниқланган ва асосланган;
таркибида никель нанозаррачалари бўлган композицион полимер материалларда заряд ташувчиларнинг электр ўтказувчанлик механизми тушунтирилган;
таркибида никель нанозаррачалари бўлган композицион полимер материалларда чексиз кластер топологияси аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Таркибида никель нано заррачалари бўлган композицион полимер материалларнинг электр хусусиятлари ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибида никель нано- ва микрозаррачалари бўлган юқори ҳароратга чидамли композицион полимерларни олиш усулларидан  КА-12-004 рақамли “Электротехника саноати учун полимер металл билан тўлдирилган композит материалларни ишлаб чиқариш” мавзусидаги амалий лойиҳада таркибида металлзаррачалари тутган композицион полимер материалларда борадиган жараёнларни тушунтиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 04 декабрдаги  89-03-5080-сон маълумотномаси). Натижада, электротехника саноати учун яратилган полимер металл композит материалларни хоссаларини яхшилаш имконини берган;  
нанокомпозицион материалларнинг тузилиши ва заряд ташувчиларнинг ўтказувчанлик механизмларини тушунтириш бўйича олинган маълумотлардан юқори инпакт-факторли (IF) хорижий журналларда турли хоссали янги материалларни яратиш ва физик-кимёвий таҳлили учун фойдаланилган (ихтибослик қуйидаги хорижий илмий мақолаларда Journal of Nanophotonics, 2012, V.6(1), Springer, IF=1,889; Russian Journal of General Chemistry, 2020, Т. 90, RG, IF=0,76; Nanotechnologies in Russia, 2015, v.10, Springer, IF=0,76). Таркибида нано ўлчамли заррачалари бўлган композит материалларни ва улардаги заряд ташувчиларнинг ўтказувчанлик механизими тушунтирилган. Натижада, металл таркибли нанокомпозит материаллар олиш имконини берган;
таркибида никель нанозаррачалари бўлган полиэтилен асосли композицион материал бўлган паст (~ 600С) ҳароратларда иссиқликдан хабар берувчи  датчиклар сигналларини қабул қилувчи станциялар яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги  89-03-4892-сон маълумотномаси). Натижада, лаборатория жараёнида ҳарорат датчикларини ва сигналларни қабул қилувчи станцияларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish