Sayt test rejimida ishlamoqda

Жиянқулова Раҳима Хайруллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Профессионал таълим мазмунини миллий қадриятлар билан интеграциялаш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped1031.
Илмий раҳбар:Шодиев Нарзиқул Шодиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Салиева Зухра Тахировна педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим муассасаларида таълим мазмунини миллий қадриятлар билан интеграциялаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларнинг ўқув-билиш мотивациясини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик жараёнлар миллий қадриятларни англашнинг касбий тайёргарлик натижаларга таъсири продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
миллий қадриятлар асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг интегратив модели қадриятга оид маълумотларни тизимлилиги, миллий қадриятларга оид-меъёрий шартлилик ва интегративлик тамойиллари ҳамда бўлажак мутахассисларнинг касбий моҳирлик сифатлари (креативлик, ишончлилик, иродавийлик, эпчиллик, илмга асосланганлик) тизими асосида такомиллаштирилган;
“Гиламчилик технологияси” ўқув курси мазмунига халқ ва амалий безак санъати ҳунармандчилиги ҳамда устоз-шогирд анъаналари воситасида миллий қадриятларни сингдириш асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини баҳолашнинг когнитив, продуктив ва креатив мезонлари миллий қадриятларни ўзлаштиришнинг продуктивлиги (устоз-шогирд анъаналарига содиқлик, урф-одатларни қадрлаш, меҳнатсеварлик, тажрибага асосланганлик) асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Профессионал таълим мазмунини миллий қадриятлар билан интеграциялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
бўлажак мутахассисларни миллий қадриятлар асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитларини таъминлашга доир таклифлари ва миллий қадриятлар асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг  интегратив тузилмасидан Жиззах политехника институтининг илмий-тадқиқот ишлари режасининг ОТ-Ф1-049 “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2018) мавзусидаги грант лойиҳасида  фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 89-06-99-сон маълумотномаси). Бўлажак мутахассисларни миллий қадриятлар асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг интегратив тузилмаси ўқувчиларни миллий қадриятлар асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт- шароитларини таъминлашга хизмат қилган;
педагогика коллежларида касбий фаолиятга тайёрлашнинг миллий қадриятларга асосланган интегратив концептуал модели ва уни тадбиқ этишга доир таклифлар «Касб-ҳунар коллежларида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-педагогик асослари» ўқув-методик таъминоти мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 89-06-99-сон маълумотномаси). Мазкур таъминот бўлажак мутахассисларни касбий билимларини ривожлантиришга хизмат қилган;
устоз-шогирд анъаналари воситасида профессионал таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси ва бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонларига оид таклиф ва тавсиялари асосида махсус фанларни ўқитиш методикаси ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 89-06-99-сон маълумотномаси). Мазкур методика умумкасбий ва махсус фанлар мазмунини миллий қадриятлар асосида такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish