Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Мустақим Рофиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Конденсирланган ва наноўлчамли тизимлардаги флуктуациявий ва параметрик ҳодисалар», 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/FM165.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Комилов  Иброҳимхон  Комилович,  физика-математика фанлари  доктори, профессор, Россия фанлар академияси мухбир аъзоси; Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор; Явидов Баҳром Янгибоевич, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон давлат университети (Уфа, Россия).
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: флуктуациявий ва параметрик кучлар таъсири остида бўлган физикавий тизимларнинг макроскопик хоссалари ва уларнинг ўзгаришларини параметрларнинг характери ва табиатини аниқловчи тақсимот функцияларини топиш асосида тушунтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор флуктуаланувчи параметрли турли физик тизимлардаги тақсимот функцияларининг вақтга боғлиқ ўзгаришини таҳлил қилиш имкониятини берувчи релятивистик магнит оқими квантларининг (флаксонлар) тақсимот функцияси учун тенглама олинган;
биринчи марта заррачалар тезликларининг релятивистик тақсимот функцияси асосида релятивистик идеал газ зарраларининг тавсифий тезликлари ёруғлик тезлигидан катта бўла олмаслиги кўрсатилган ва шу асосида Планк масаласи ҳал этилган;
илк бор квант релятивистик идеал газларни тавсифловчи макроскопик катталиклар заррачалар импульслари бўйича тақсимот функциясини ўртачалаштириш усули воситасида топилган;
вариацион таҳлил асосида Бозе – Эйнштейн конденсатида шаклланувчи солитонларнинг энг кичик критик сони топилган;
Бозе – Эйнштейн конденсатидаги атомларнинг флуктуациявий ўзаро таъсири натижасида юзага келувчи солитонларнинг стохастик параметрик резонанси назарияси ривожлантирилган;
сочилиш масаласининг тескари усули ва кумулянт таҳлил асосида тасодифий ташкил этувчига эга ночизиқли тўлқинлар эволюциясини таҳлил қилиш усули таклиф этилган;
қисман когерент ўта қисқа лазер нурланиш манбалари таъсирида уйғотилувчи стохастик бошланғич шартлардан шаклланувчи солитонлар параметрларининг тақсимот функцияси аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Конденсирланган ва наноўлчамли тизимлардаги флуктуациявий ва параметрик ҳодисаларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
вақтга боғлиқ ўзгаришини таҳлил қилиш имкониятини берувчи релятивистик магнит оқими квантларининг (флаксонлар) тақсимот фунцияси учун олинган тенглама (Фоккер-Планк тенгламасига ўхшаш) Россия фанлар академияси Котелников номидаги Радиотехника ва электроника институтининг “Истиқболли магнитокалорик материалларда содир бўлувчи фазавий ўтишлардаги термодинамик ва релаксациявий жараёнларни фундаментал тадқиқ этиш” илмий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Россия фанлар академияси Котелников номидаги Радиотехника ва электроника институтининг 27.10.2020 йилдаги 446-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўрганилаётган тизимларда квазизарралар тезлигининг тақсимот функцияларини топиш имконини берган; 
Планкнинг асосий муаммоларини зарралар тезлигининг релятивистик тақсимлаш функциясига асосланган ҳолда ҳал қилиш бўйича натижалар ўқув жараёнида назарий физика бўйича бакалавр дастури ҳамда “Назарий физиканинг танланган боблари” ва “Конденсатланган моддалар физикаси” махсус курсларда магистрлик дастури сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 18.01.2021 йилдаги 89-03-264-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши талабаларнинг конденсирланган ҳолатлар физикасининг замонавий муамолари ҳақидаги тасавурларини кенгайтиришда хизмат қилган;
квант идеал газларнинг макроскопик хусусиятларини топиш учун зарралар моментларининг релятивистик тақсимот функцияси бўйича ўртача ҳисоблаш усули назарий физика бўйича бакалавр дастури ҳамда “Назарий физиканинг танланган боблари” ва “Конденсатланган моддалар физикаси” махсус курсларда магистрлик дастури сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 18.01.2021 йилдаги 89-03-264-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши талабаларнинг конденсирланган ҳолатлар физикасининг замонавий муамолари ҳақидаги тасавурларини кенгайтиришда хизмат қилган;
Бозе-Эйнштейн конденсатидаги солитонларнинг топилган энг кичик критик сони “Квант – майдон усулларининг тараққиёти ва ферми-бозон тизимлари, мета-материаллар, графенсимон структуралар, спинорли Бозе-Эйнштейн конденсатларидаги янги фазавий ўтишлар, критик ҳодисалар, солитонлар топологиясини тадқиқ этиш” мавзусида давлат буюртмаси асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Россия фанлар академияси Доғистон федерал тадқиқот марказининг 27.10.2020 йилдаги 17200-913-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг қўлланилиши Гросс - Питаевский солитонларини ҳосил қилиш учун Бозе - Эйнштейн конденсатидаги конденсацияланувчи атомларнинг энг кичик сонини аниқлаш имконини берган;
Бозе-Эйнштейн конденсатидаги солитонлар стохастик параметрик резонансининг ривожлантирилган назарияси Испаниянинг чизиқли бўлмаган муаммоларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида ишлатилган (Мадрид университетининг 03.11.2020 йилдаги маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши солитонларнинг изланаётган параметрларининг ўртача қийматларини топиш имконини берган;
таклиф этилган сочилиш масаласининг тескари усули ва кумулянт таҳлил асосида тасодифий ташкил этувчига эга ночизиғий тўлқинлар эволюциясини таҳлил қилиш усули ва аниқланган стохастик бошланғич шартлардан эволюцияланувчи солитонлар параметрларининг тақсимот функцияси чизиқли бўлмаган толали алоқа линияларида оптик солитонларнинг тарқалишини ўрганишда фойдаланилган (“МИФИ” Миллий тадқиқот ядро университетининг 29.10.2020 йилдаги маълумотномаси), ҳамда хорижий тадқиқотчилар томонидан ҳам қўлланилган (халқаро журналларда ҳаволалар: Physical Review, E, 78, 031120 (2008); Physical Review, E, 79, 051128 (2009); Physical Review, E, 81, 011141 (2010); Journal of Modern Physics B, 10, 1142 (1991); Physical Review, A, 63, 053603 (2001); Journal of the Physical Sociaty of Japan, 65, 3426 (1996); Physical Review, E, 58, 4166 (1998); Journal of Statistical Physics, 10, 1023 (2001); Physical Review, E, 54, 6313 (1996); Progress of Theoretical Physics, 10, 1088 (2009); Physical Review, E, 71, 056205 (2005); Physical Review, E, 71, 056205 (2005); Physica D, 113, 115 (1998); Chaos, Solitons and Fractals, 39, 1645 (2009); Computational mathematics and theoretical physics, 10, 1134 (2013)). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қачонки солитонларнинг тарқалиши Корте - вега де Вриза тенгламаси, синус Гордон тенгламаси ва чизиқли бўлмаган Шредингер тенгламаси билан тавсифланган бўлса, шовқин манбалари натижасида ҳосил бўлган солитонлар параметрларининг тарқалиш функциясини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish