Елькин Денис Юрьевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Полилингвал шароитида бадиий матнларнинг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil173.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Ҳисомовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Джусупов Маханбет, филология фанлари доктори, профессор; Щитка Неля Николаевна, филология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбекистонлик русийзабон ёзувчилар бадиий матнларига хос бўлган лингвомаданий хусусиятларни аниқлаш ва полилингвал шароитда бадиий матннинг лингвомаданий тадқиқини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий асарлардаги лисоний этник манзаралар ифодаси тил, миллат, дин, уй, оила, ижод / мусиқа, вақт ва макон концептлари орқали очиб берилган;
тил бирликлари, хусусан, лексик-фразеологик бирликларнинг оламнинг этник ландшафти миллий-маданий хусусиятларини очишдаги функционал имконияти макон, замон ва миқдор ўлчовлари воситасида далилланган;
ўзлашма қатлам, атоқли отлар, фразеологизм ва базавий концептларнинг қиёсий таҳлили орқали бадиий матндаги характерларнинг миллий-маданий хусусиятлари ва индивидуал-муаллифлик ёндашувининг ўзаро нисбийлиги илмий-назарий жиҳатдан исботланган;
ўзбекистонлик русийзабон ижодкорлар асаридаги полилингвал макон шаклланишининг ёпиқ анклав ва чегарасиз макон турлари бадиий матнда параллел замон тасвири орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
матнларнинг лингвомаданий таҳлили тамойиллари асосида лисоний этник хариталар концептуал элементларининг ўзига хос хусусиятларига оид назарий хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 5А111301 – Она тили ва адабиёти (Корейс тили ва адабиёти) магистратура мутахассислиги бўйича ўқув-методик комплекси VI модулини яратиш учун асос бўлиб ҳизмат қилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 июлдаги 89-03-1905-сон маълумотномаси). Натижада магистратура мутахассислиги бўйича 1 ва 2- босқич талабалари учун мўлжалланган ўқув материалларидаги илмий-назарий фикрларни тизимлаштиришга ҳизмат қилган;
тил бирликлари, хусусан, лексик-фразеологик бирликларнинг оламнинг этник лисоний манзарасини очишдаги функционал имкониятларига оид хулосалардан A-1-209 «Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш» номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 июлдаги 89-03-1905-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа доирасида яратилган дарслик ва ўқув қўлланмалар мавзуларини ёритишда, ўқитиладиган фанларни такомиллаштириш ҳамда ўқитиш самарадорлигини оширишига ҳизмат қилган;
бадиий матндаги характерларнинг миллий-маданий хусусиятлари ва индивидуал-муаллифлик ёндашувининг ўзаро боғлиқлиги таъсирида шаклланган ўзлашма қатлам, атоқли отлар, фразеологизм ва базавий концептларнинг қиёсий таҳлилига оид хулосалардан ОТ-А1-118 «Ўзбекистон Республикаси кўптилли таълим тизимида таълим сифати самарадорлигини ошириш методологиясини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш» номли амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 июлдаги 89-03-1905-сон маълумотномаси). Наатижада «Лингвомаданий ва лингвистик терминлар луғати» (Словарь лингвокультурологических и лингвистических терминов. – Т., 2019.) ни тузишда илмий-амалий манба сифатида ҳизмат қилган;
русийзабон муаллифларнинг миллий-маданий характерларни яратишдаги индивидуал хусусиятларига оид хулосалардан Ўзбекистондаги Рус маданият маркази томонидан ташкиллаштирилган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти рус тили ва адабиёти ўқитувчилари, русийзабон педагогларнинг малакасини оширишга мўлжалланган илмий семинарда фойдаланилган (Ўзбекистон Рус маданий марказининг 2019 йил 9 ноябрдаги 02-201-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг бадиий асар тилини ривожлантиришнинг назарий қоидаларини баҳолаш учун зарур бўлган касбий компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга ҳизмат қилган;
Тимур Пўлатов ва Дина Рубина асарлари таҳлилига оид полилингвал макон шаклланишининг ёпиқ анклав ва чегарасиз макон турларига оид хулосалардан “Русский мир” фондининг “Рус тили ва адабиёти касбий мулоқот ва мультимаданий майдонда” Гр/II-180-18 лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Саратов давлат юридик академиясининг 2020 йил 10 январдаги 1962-сон маълумотномаси). Натижада “Кўптилли шароитда бадиий матн лингвомаданий таҳлилининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусидаги илмий маърузани тайёрлашда муҳим манба вазифасини ўтаган.