Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Озодбек Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий нисбийлик назариясида бурчак моментига эга бўлган зарядли ва магнитланган зарраларнинг ҳаракати», 01.03.01 – Астрономия (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/FM240.
Илмий раҳбар: Аҳмедов Бобомурат Жураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Астрономия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Астрономия институти, DSc.02/30.12.2019.FM.15.01. 
Расмий оппонентлар: Нуритдинов Салохитдин Насритдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Муждабаев Исмет Шевкетович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўта кучли гравитацион майдонлардаги магнитланган зарраларнинг ҳаракатини тадқиқ этиш, ички айланма барқарор орбиталарнинг бран параметр ва магнит моментига боғлиқ аналитик ечимларини олиш, қора туйнук майдонида магнитланган зарраларнинг қамраб олинишининг эффектив кесим юзасини ҳисоблашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қора туйнук томонидан магнитланган зарраларни қамраб олиниши эффектив кесим юзасининг магнит моментга боғлиқлиги ва улар учун аналитик ифодалар топилган;
илк бор бран моделида айланмайдиган қора туйнук атрофидаги магнитланган зарралар учун барқарор айланма орбиталар мавжуд бўлган соҳанинг кенглиги ҳисоблаб чиқилган;
заррачанинг магнит моменти мавжудлиги унинг қора туйнук томонидан гравитацион қамраб олиниш эффектив кесими юзасининг кичрайишига олиб келиши аниқланган;
заррачаларнинг ҳусусий ва радиал йўналишлари орасидаги бурчакнинг критик қиймати унинг магнит моментига боғлиқ равишда камайиши аниқланган;
илк бор бран моделида қора туйнук атрофида ҳаракатланувчи магнитланган зарраларнинг барқарор айланма орбита радиуслари учун аниқ аналитик ечимлар топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бурчак моментига эга бўлган зарядли ва магнитланган зарраларнинг умумий нисбийлик назариясидаги ҳаракати бўйича олинган натижалар асосида:
магнитланган зарраларнинг ҳаракати ва магнит эффектларидан Хиндистоннинг Пуна шаҳридаги Университетлараро астрономия ва астрофизика марказида (УААМ) фойдаланилган (УААМнинг (Ҳиндистон) 2020 йил 4 декабрдаги маълумотномаси). Натижада, деформацияланган фазосида зарраларнинг магнитланиши ва уларнинг орбитасига деформацияланган фазонинг таъсири эффектларини ҳисоблаб топиш имконини берган;
бран дунёси моделида магнитланган зарраларнинг энергетик ҳусусиятларидан Хитойнинг Чжецзян технология университетида фойдаланилган (Чжецзян технологиялар университетининг (Хитой Халқ Республикаси, Ханчжоу шаҳри) 2020 йил 7 декабрдаги маълумотномаси). Натижада, зарядли зарраларнинг барқарор орбиталари радиусларини ҳисоблаб топиш имконини берган;
зарядланган зарраларнинг бран дунёси моделидаги ҳаракати бўйича натижалар дунё тадқиқотчилар томонидан олиб борилаётган ишларда фойдаланилган бўлиб, жами 80 дан ортиқ ҳорижий импакт фактори юқори журналларда чоп этилган илмий ишларда айланувчи қора туйнук атрофида ташқи зарядларнинг эфектлари тавсифлаш, шунингдек аккрецияланувчи модданинг тезлигини ҳисоблашда фойдаланилган (Physical Review D, 2016; V.94: Issue 8, Web-Sc, IF-4,804; Astrophysics and Space Science, 2016, V.361: id91, Web-Sc, IF-1,495; The European Physical Journal C, 2020; V.80: Issue 11, Web-Sc, IF-4,389; Physica Scripta, 2020; V.95: Issue 8, id085008, Web-Sc, IF-1.866 ва ҳ.). Натижада, зарядли зарраларнинг бран дунёсидаги ҳаракати, айланувчи қора туйнук атрофида ташқи зарядларнинг эффектлари тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish