Sayt test rejimida ishlamoqda

Матёқубов Сухроббек Кўпаловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турлараро мураккаб дурагайларни қимматли хўжалик  белгилари бўйича генетик-цитологик баҳолаш асосида селекция  учун бошланғич ашё яратиш”, 06.01.05- селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Qx451.
Илмий раҳбар: Намазов Шадман Эргашович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Саида Абдусаматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Жумашев Мамур Мусахонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар эксприментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги интрогрессив ғўза тизмаларининг хўжалик учун қимматли белгилари бўйича донорлик хусусиятларини аниқлаш, мураккаб генетик асосга эга дурагайларда белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва шаклланиши борасидаги генетик ҳамда цитологик қонуниятлари асосида амалий селекция учун бошланғич ашёлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба турли генетик асосга эга бўлган янги T-4684-86/16, T-4679-81/16, T-138/16, T-470/1/16, T-95/16, Т-200/16, T-БСГ/16, Т-12/06/16  ва Т-1979/16 интрогрессив ғўза тизмаларининг комбинацион қобилиятига баҳо берилган ва улардан хўжалик учун қимматли белгилар бўйича қимматли донорлар сифатида фойдаланиш мумкинлиги аниқланган;
янги интрогрессив ғўза тизмалари иштирокида яратилган F1 мураккаб дурагайларида аксарият ўрганилган хўжалик учун қимматли белгилари бўйича барча хилдаги ирсийланиш, яъни ижобий ва салбий оралиқ, тўлиқ доминантлик ҳамда гетерозис юз бериши аниқланган;
янги интрогрессив ғўза тизмалари иштирокида олинган F2-F3 мураккаб дурагайларида тола чиқими, тола узунлиги ва бир дона кўсакдаги пахта вазни каби белгилар бўйича кенг ўзгарувчанлик кузатилиши ҳамда ушбу белгилар бўйича ижобий рекомбинантларни танлаш асосида қимматли селекцион ашёларни яратиш мумкинлиги тасдиқланган; 
турлараро мураккаб дурагайлаш орқали яратилган янги селекцион ашёларни V.dahliae замбуруғининг аралаш ирқлари билан кучли зарарланган муҳитда касалланишини ўрганиш орқали Т-29/08, Т-470/1/16, Т-2020/5, Т-2020/7, Т-2020/29, Т-2020/41 тизмаларининг нисбатан бардошлилиги аниқланган ҳамда генетик-селекцион тадқиқотларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш мумкинлиги аниқланган;
илк маротаба интрогрессив ғўза тизмалари ҳамда уларнинг Султон нави  иштирокида яратилган дурагайларида пуштлилик даражаси, спородалар миқдори ҳамда мейоз жараёнидаги хромосомалар конъюгацияси каби цитогенетик кўрсаткичлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турлараро мураккаб дурагайларни қимматли хўжалик  белгилари бўйича генетик-цитологик баҳолаш асосида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
турлараро дурагайлаш усули орқали қимматли хўжалик белгиларнинг юқори мажмуасига эга, вертициллёз вилтга бардошли, юқори ҳосилдор, тезпишар ва тола чиқими юқори бўлган Т-470/1/16 ва Т-2020/5 тизмалари яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 02/020-4664-сон маълумотномаси). Натижада янги яратилган ғўза тизмаларидан генетик тадқиқотлар ва қимматли хўжалик белгилари мажмуига эга навлар селекцияси жараёнида бошланғич ашё сифатида фойдаланилмоқда.
қимматли хўжалик белгиларнинг юқори мажмуасига эга, V.dahliae касаллигига бардошли, ҳосилдор ва тола чиқими юқори бўлган янги С-7316 ғўза нави Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг “Оққўрғон тажриба хўжалиги” майдонларига жорий этилиб, бирламчи уруғчилиги ташкил этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 02/020-4664-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур навнинг ўртача пахта ҳосилдорлиги 36,2 ц/га.ни ташкил этиб, андоза С-6524 навига нисбатан 3,0-4,5 ц/га юқори ҳосил олинган ва рентабеллик даражаси 25,5-28,0 фоизга ошган. 
ўрта толали С-7316 ғўза нави 2020 йилда Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Марказининг “Грунтназорат” нав синовида ўрганилиб, нав тозалиги 96% дан юқори бўлганлиги учун 2021 йилдан Марказнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида жойлашган нав синаш станция ва участкаларида фойдали белгилари бўйича конкурс нав синовига жорий этилди (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Марказининг 2021 йил 5 январдаги №Т-6/01-07-3 сон маълумотномаси). Натижада, ғўза генофондини қимматли хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуасига эга ҳамда тола сифати IV-тига мансуб ва ҳосилдорлиги юқори бўлган нав билан бойитиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish