Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Сардорбек Олимжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Андижон вилоятининг ўтлоқи тупроқларида кузги буғдой ва такрорий экиладиган соянинг янги навларини суғориш тартибини ўрганиш”, 06.01.02- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Qx.199.
Илмий раҳбар: Шамсиев Акмал Садирдинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05.30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усмон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хасанов Мақсуд Маруфович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг ўтлоқи тупроқлари шароитида кузги буғдой ва такрорий муддатда парваришланган соянинг янги навларининг мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилоятининг сизот сувлари сатҳи 1,5-2 метрда жойлашган ўтлоқи тупроқларида кузги буғдойнинг Таня, Калым, Вершина, Андижон-4 навларини  суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-75% тартибда 1-2-1 тизимда ва такрорий муддатда экилган соянинг Тўмарис ва Ойжамол навларини 70-75-65% тартибда 1-2-1 тизимда суғориш ўтказиш мақбул эканлиги аниқланган;
турли суғориш тартибларида кузги буғдойнинг сув истеъмоли аниқланиб, бир центнер дон ҳосили етиштириш учун сарфланган энг кам сув сарфи суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-75% белгиланган вариантларда кузги буғдойнинг “Вершина” навида 58,4 м3/ц, “Калым” навида 58,5 м3/ц, “Андижон-4” навида 59,6 м3/ц ни бўлиши аниқланган;
турли суғориш тартибларида такрорий экин сифатида парваришланган соянинг суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65% белгиланган вариантларда “Тўмарис” навида 81,3 м3/ц, “Ойжамол” навида 86,4 м3/ц ни ташкил этганлиги аниқланган;
суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан кузги буғдойда 75-75-75% бўлгандаТаня, Вершина, Калым, Андижон-4 навларининг ўсув даври давомида ва охирида поя баландлиги, маҳсулдор поялар сони, бошоқ узунлиги, бир бошоқдаги донлар сони, 1000 дона дон оғирлиги, дон ва сомон ҳосили, дони таркибидаги клейковина ваоқсилмиқдори ошганлиги аниқланган;
суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан сояда 70-75-60% бўлганда соянинг Тўмарис ва Ойжамол навлариннг ўсув даври давомида ва охирида поя баландлиги, ҳосил шохлар сони,барг сони, 1 та ўсимликдаги дуккак сони, 1 та дукакдаги уруғ сони, 1 та ўсимликдаги уруғ вазни, 1000 дона уруғ вазни, дон ҳосили ва мой миқдори ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон вилоятининг суғориладиган ўтлоқи тупроқлари шароитида кузги буғдой ва такрорий муддатда парваришланган соянинг мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
кузги буғдой ва такрорий муддатларда сояни етиштириш учун “Андижон вилоятининг ўтлоқи тупроқларида такрорий экиладиган соянинг янги навларини мақбул суғориш тартиблари бўйича” тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 02/020-1768-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Андижон вилояти шароитида агрокластерлар, фермер хўжаликлари  ва томорқа ер эгалари учун кузги буғдойнинг Таня, Вершина, Калым, Андижон-4 навлари ва такрорий муддатда соянинг Тўмарис ва Ойжамол навларини етиштириш бўйича қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
кузги буғдойнинг Таня, Вершина, Калым, Андижон-4 навлари тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-75% ҳамда такрорий муддатда экилган соянинг Тўмарис ва Ойжамол навлари 70-75-65% тартибда суғориш технологиялари Андижон вилояти Андижон ва Избоскан туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 02/020-1768-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фермер хўжаликлари экин майдонларида тупроқда мақбул намлик тартиби яратилиб, бир марта кам суғориш ҳисобига 450-500 м3/га суғориш сувлари тежалган ҳамда 76,3 ц/га кузги буғдой ва 22,3 ц/га соя дони ҳосили олишга эришилган; 
кузги буғдой навларини ўсув даврида 1-2-1 тизимда ва мавсум давомида гектарига ўртача 2250-2380 м3 меъёрларда суғориш тартиблари Андижон туманидаги “Ахмадали”, “Сойгузар кўрки”, “Сокин булоқ” фермер хўжаликларида 228 гектар ва Избоскан туманидаги “Бойтўра ҳосил барака”, “Избоскан иқтидор ишонч”, “Пойтуғ порлоқ келажаги”, “Хурсанбек сабр келажаги”, “Асронов Элмурод умиди” фермер хўжаликларида 178 гектар жами 406 гектар майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 18-июндаги 02/020-1768-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мазкур фермер хўжаликларида гектаридан 400 м3 сув тежалган, кузги буғдой дон ҳосили гектарига ўртача 74,4-76,3 центнерни ташкил этган;
такрорий муддатларда экилган соя навларини ўсув даврида 1-2-1 тизимда ва мавсум давомида гектарига ўртача 2150-2270 м3 меъёрларда суғориш тартиблари Андижон туманидаги “Улуғбек илғор даласи”, “Ниҳол”, “Оқ олтин орзуси замини”, “Хасанбой сохиби”, “Валихон кенг даласи” фермер хўжаликларида 33,6 гектар ва Избоскан туманидаги “Избоскан имкон замини”, “Чувама келажаги”, “Мирзасултон хожи” фермер хўжаликларида 26,9 гектар жами 60,5 гектар майдонларда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 18-июндаги 02/020-1768-сон маълумотномаси). Натижада ушбу фермер хўжаликларида гектаридан 500 м3/га сув тежалган, 22,3- 21,8 центнергача соя дони ҳосили олиш иконияти яратилган ва рентабеллик даражаси 98,4 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish