Хазратов Алишер Исамиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йўғон ичак раки билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғининг морфофункционал ҳолати (клиник-экспериментал тадқиқот)”, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD/tib1253.
Илмий рахбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарканд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020 Tib 102.02.
Расмий оппонентлар: Иорданишвилли Андрей Константинович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Токаи марказий госпитали (Япония).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: йўғон ичак раки бўлган беморларда оғиз бўшлиғи тўқималарининг структур-функционал холатини эрта ташхислаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўғон ичак раки мавжуд беморларда оғиз бўшлиғи сўлак ёпишқоқлиги ва кислотали мухитнинг ортиши хисобига яллиғланиш жараёнлари ва иммунологик беқарорлик кузатилиши аниқланган;
онкотоксикация таъсирида қондаги IgA, IgG, IgMларнинг миқдори ўзгариши оғиз бўшлиғи тўқималарида патологик жараён ривожланиши билан кечиши исботланган;
беморларнинг оғиз бўшлиғида агрессив пародонтитларни ва ОБШҚ ярали-некротик кўрсаткичлари прогностик маркер сифатида кўллаш мумкинлиги исботланган;
илк бор моделлаштирилган экспериментал каламушларда канцерогенез шароитида йўғон ичак раки чақирилиб, ОБШҚда яққол морфо-функционал бузилишлар ва иммун тизимининг омилларини беқарорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп омилли касаллик ҳисобланган йўғон ичак ракини эрта ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришни баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
касалликни хавф омилларини, ОБШҚнинг функционал ва морфологик кўрсаткичлари ҳолатидан келиб чиқиб касалликни эрта босқичларида аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида “Экспериментал канцерогенезда метаболик бузилишлар” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 8н-р/475-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши йўғон ичак саратонида хавф омилларини ўз вақтида аниқлаш асосида касалликни эрта ташхислаш ва асоратларининг олдини олиш имконини берган;
йўғон ичак ракида ОБШҚнинг функционал ва морфологик кўрсаткичлари ҳолати касалликни эрта ташхислаш, хавф омилларини ва коморбид ҳолатларни аниқлаш, даволашда дастурлаштирилган тизимнинг самарадорлигини оптималлаштириш бўйича илмий натижалар, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббий маркази ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббий марказининг Самарқанд филиали клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-д/216-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг тиббий амалиётга татбиқ этилиши йўғон ичак раки касаллигида ташхислаш сифатини яхшилаш, даволаш жараёнида ихтисослашган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишни сезиларли даражада кенгайтирилиши касаллик асоратлари 1,5 бараварга камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.