Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурова Гўзал Убайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вазомотор ринитнинг комплекс диагностикаси ва даволашни оптималлаштириш», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019/2/PhD/Tib846.
Илмий рахбар: Карабаев Хуррам Эсанкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарканд давлат тиббиёт институти,DSc.04/05.06.2020 Tib 102.02.
Расмий оппонентлар: Тулебаев Райс Кажкенович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Астрахан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вазомотор ринит билан касалланган беморларда бурун бўшлиғида юзага келадиган клиник-функционал ҳолатларни бахолаш асосида касалликнинг ривожланиши ва клиник кечишини башоратлаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вазомотор ринит билан оғриган беморларнинг бурун бўшлиғи шиллиқ қаватида юзага келадиган функционал ҳолатнинг бузилиши, ринома-нометрия, pH-метрия ва бурун бўшлиғи қон томирлари доплерографик кўрсаткичларининг патологик ўзгариши асосида келиб чиқиши исботланган;
вазомотор ринит билан оғриган беморларнинг хавфи, кечишини башорат қилиш мезонлари ишлаб чиқилган;
вазомотор ринит билан оғриган беморларни комплекс ташхислаш ва даволаш самарадорлиги исботланган;.
вазомотор ринитнинг беморлар ҳаёт сифатига таъсирини баҳолаш учун вазомотор ринитнинг беморларда кечиши ва оқибатларининг тиббий-ижтимоий жиҳатлари қиёсий баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп омилли касаллик ҳисобланган вазомотор ринитни эрта ташхислаш ва даволашни такомил-лаштиришни баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
касалликнинг хавф омилларини ва вазомотор ринитларни вақтида аниқлаш касалликни бошқа сурункали ринит касалликларидан фарқлаш ҳамда, бурун бўшлиғи функционал ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Беморларда вазомотор ринитнинг тиббий ва ижтимоий жиҳатларини қиёсий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш методологиясини такомиллаштириш» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 24 майдаги 8н-р/227-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларда вазомотор ринитнинг тиббий ва ижтимоий жиҳатларини қиёсий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш методологиясини такомиллаштиришнинг муқобил вариантини танлаш имконини берган;
вазомотор ринит билан касалланган беморларда клиник-функционал текширувларнинг ташхисий баҳоси бўйича олинган илмий натижалар, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилояти кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва Бухоро вилояти Когон шахар тиббиёт бирлашмасига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 24 сентябрдаги №8 н-д/302-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг тиббий амалиётга татбиқ этилиши ВР касаллигида ташхислаш сифатини яхшилаш, даволаш жараёнида ихтисослашган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишни сезиларли даражада кенгайтирилиши касаллик асоратларини 2,3 бараварга камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish