Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбутаев  Алишер  Бердикуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир танқислиги ҳолатида ривожланган оғиз бўшлиғидаги патологик ўзгаришларни комплекс даволашни такомиллаштириш”, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4. PhD/tib1098.
Илмий рахбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарканд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020 Tib 102.02.
Расмий оппонентлар: Шалабоева Клара Зулқарнаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Милан Университети (Италия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир танқислиги ҳолати негизида ривожланган сурункали тарқалган пародонтит касаллигини кечишини ўрганиш ва комплекс даволаш чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир танқислик ҳолатлари (ТТХ) мавжуд беморларда пародонт тўқималари ҳолати, клинико-патогенетик омиллар, ҳамда оғиз бўшлиғи гигиенаси индекс кўрсаткичлари ўзаро боғлиқлиги исботланган. 
темир танқислик ҳолатлари мавжуд беморларда пародонт тўқималарида микроцеркуляция бузилишлари ва унинг негизида дистрофик ўзгаришлар келиб чиқиши асослаб берилган. 
сурункали пародонтит темир танқислиги ҳолати билан бирга кечганда CPITN, милк тўқималарининг яллиғланиши ҳамда гигиена индекслари ва гемоглобин орасидаги корреляцион боғлиқлик исботланган; 
темир танқислик ҳолатлари мавжуд беморлар қонида гемоглобин кўтарилишига мос равишда пародонт тўқимасидаги ижобий ўзгаришлар ўзаро боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир танқислиги ҳолати мавжуд беморлар оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг патологиясини даволашни такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Олинган илмий натижалар асосида «Темир ва уни инсон организми фаолияти, шу жумладан оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати зарарланишидаги ўрни» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 12 октябрдаги 8н-р/366-сон маълумотномаси). Илмий натижа жорий килиниши организмдаги темир моддасининг ахамияти, темир танқислиги холати билан кечадиган оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олишни яхшилаш имконини берган;
«Сурункали пародонтит темир танқислиги ҳолати билан кечганда пародонт саломатлиги индексига таъсир қилувчи омиллар ва уларни даволаш ҳамда профилактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 8 октябрдаги 8н-р/364-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома темир танқислиги билан сурункали пародонтитни ташхислаш, даволаш ва олдини олишни яхшилашга қаратилган. Амалиётга тадбиқ этилиши темир танқислиги бўлган беморларда сурункали пародонтит ташхис жараёнини эрта аниқлаш, клиникаларда беморларнинг ташрифини камайтириш имконини берган;
ўтказилган тадқиқотлардан олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Самарқанд вилоят стоматологик поликлиникаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йилда 27 ноябрдаги 8н-з/172-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши касаллик кечиш эҳтимолини аниқлаш, беморларнинг поликлиникага мурожаатини камайтириш ва уларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish