Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Наталья Юрьевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бадиий образ аудиовизуаллашуви ижодий муаммо сифатида”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/San27.
Илмий раҳбар: Хамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс.02/30.12.2019.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаев Джура Тешабаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Қорабоев Усмон Хосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бадиий образ аудиовизуаллашувининг маданий-тарихий, назарий ва методологик омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аудиовизуал шаклларнинг юзага келиши ва ривожланиш жараёнлари тасвир ва овоз технологиялари, бадиий ижоднинг ўзаро синтезидан иборат бўлгани сабабли миллий кино ва телевидение, интернет соҳаларидаги ижодий ва технологик инновациялар билан узвий алоқадорликда кечгани далилланган;
бадиий образ яратиш жараёнида бадиий-ижодий мақсадларга эришиш учун аудиовизуал тилнинг табиати, ички тузилиши ва бадиий-образли воситаларини тўлақонли акс этишига хизмат қилувчи “поэтик тил” ва “ҳужжатли усул” тушунчалари аниқланган ва таснифланган;
аудиовизуал режиссёрлик изланишлари ўзида жамиятни янги ахборот билан таъминловчи ахборот-коммуникатив, муайян қадриятлар мажмуини мужассам этувчи норматив-ғоявий ва сюжет динамикасини шакллантирувчи драматик-ифодавий вазифаларни “миллий менталитет” кесимида намоён этиши далилланган;
миллий экран асарларининг муҳитини бойитиш ва ғоясини аниқ ифодалаш аудиовизуал ифода воситалари - мусиқий лейтмотив, визуал ифодавийлик, бадиий монтаж каби ўзига хос технологик ва ижодий хусусиятга эга унсурларининг уйғунлигига эришиш билан боғлиқлиги асосланган;
экран асарларида мажозий-поэтик, тарихий-реалистик, замонавий-романтик образлар тизими мавжудлиги ва мазкур образлар эмоционал ҳолатининг ёрқинлигига аудиовизуал ифода  воситаларини синтезлаш орқали эришиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
аудиовизуал режиссёрлик изланишлари ўзида жамиятни янги ахборот билан таъминловчи ахборот-коммуникатив, муайян қадриятлар мажмуини мужассам этувчи норматив-ғоявий ва сюжет динамикасини шакллантирувчи драматик-ифодавий вазифаларни “миллий менталитет” кесимида намоён этиши далилланган хулосалардан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган “Бекатдаги одам” ва “Ҳайрат” бадиий фильмлари режиссёрлик сценарийларини яратишда фойдаланилган (“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг 2020 йил 7 январдаги 01-05/07-16-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур фильмларда яратилган тўлақонли бадиий образлар, ишончли муҳит ва эмоционал таассурот томошабинларнинг маънавий олами ва эстетик дидининг шаклланишига хизмат қилган;
миллий экран асарларининг муҳитини бойитиш ва ғоясини аниқ ифодалаш аудиовизуал ифода воситалари - мусиқий лейтмотив, визуал ифодавийлик, бадиий монтаж каби ўзига хос технологик ва ижодий хусусиятга эга  унсурларининг уйғунлигига эришиш билан боғлиқлиги асосланган илмий хулосалардан “Берлин-Оққўрғон” фильмининг режиссёрлик сценарийсини яратишда ва уни овозлаштириш жараёнида қўлланилган (“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг  2020 йил 7 январдаги 01-05/07-16-1-сонли маълумотномаси). Натижада экран асарида аудиовизуал образлар воситасида тарихий воқелик ўзининг тўлақонли ифодасини топиб, ёш томошабинлар қалбида чуқур ватанпарварлик ҳисларининг шаклланишига хизмат қилган;  
экран асарларида  мажозий-поэтик, тарихий-реалистик, замонавий-романтик образлар тизими мавжудлиги ва мазкур образлар эмоционал  ҳолатининг ёрқинлигига аудиовизуал ифода  воситаларини синтезлаш орқали эришиш мумкинлиги исботланган хулосалардан Ёш томошабинлар театрида саҳналаштирилган “Оловиддин” спектаклига асос бўлган медиа-макон  инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 16 январдаги Т01-12-14-195-сонли маълумотномаси). Натижада спектаклнинг эзгулик доимо ёвузлик устидан ғалаба қозониши ҳамда инсон доимо тоза қалб билан ҳаёт кечириши билан боғлиқ эзгу ғоялари ёш томошабинлар қалби ва онгида янада теранроқ акс этиб, спектаклнинг ривожланиб бораётган замон талаблари асосида саҳналаштирилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish