Джамиев Бекзод Акрамовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий механизмлари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ss64.
Илмий раҳбар: Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлари доктори, проф.в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Идиров Улуғбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий партиялар фаолиятини ривожлантириш ва унинг мавқеини мустаҳкамлаш учун биринчи босқичда парламент қуйи палатасини шакллантиришда можаритар сайлов тизимидан аралаш сайлов тизимига ўтиш самарали эканлиги очиб берилган;
парламентаризмнинг демократик эволюциясида пропорционал сайлов тизими имкониятларидан фойдаланиш сиёсий партияларнинг давлат бошқаруви тизимига легал ва легитим таъсирининг ошиб боришини таъминлаши асосланган;
Ўзбекистонда демократик сайлов тизимининг босқичма-босқич такомиллашуви ва сиёсий партиялар мавқеининг ошиб бориши жамиятда мафкуравий плюрализм ривожланишига асос бўлиб хизмат қилиши очиб берилган;
сиёсий партиялар фаолиятидаги соғлом рақобатчилик фуқаролик жамиятини ривожлантириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишнинг муҳим омили эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон кўппартиявийлик миллий моделининг илмий асослари ва ривожланиш истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий, ҳуқуқий таклифлар асосида:
давлат ижтимоий-сиёсий ҳаётида сиёсий партиялар фаолиятини ривожлантириш ва унинг мавқеини мустаҳкамлаш учун биринчи босқичда парламент қуйи палатасини шакллантиришда можаритар сайлов тизимидан аралаш сайлов тизимига ўтиш самарали эканлигига оид хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)нинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзЛиДеП Марказий Кенгашининг 2020 йил 18 сентябрдаги 01-27/401-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар партиянинг мафкураси бошқа сиёсий партиялар дастурлари билан биргаликда ижтимоий муносабатларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва бошқа шу каби қоидаларига мувофиқ равишда миллий мафкуранинг либерал асосларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган;
парламентаризмнинг демократик эволюциясида пропорционал сайлов тизими имкониятларидан фойдаланиш сиёсий партияларнинг давлат бошқаруви тизимига легал ва легитим таъсирининг ошиб боришини таъминлашига доир илмий хулосалар ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда сиёсий партиялар ваколатларини янада кенгайтириш амалиётини ривожлантиришга қаратилган мезонлар тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020 йил 5 октябдаги 01-244-сон маълумотномаси). Мазкур хулоса ва таклифлар партиянинг келгуси парламент сайловларида самарали иштирок этишига муносиб ҳисса қўшиши таъкидланган;
Ўзбекистонда демократик сайлов тизимининг босқичма-босқич такомиллашуви ва сиёсий партиялар мавқеининг ошиб бориши жамиятда мафкуравий плюрализм ривожланишига асос бўлиб хизмат қилишига доир ҳамда сиёсий партиялар фракцияларини парламент назорати субъекти сифатида эътироф этиш тўғрисида ҳуқуқий нормалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ижтимоий-сиёсий нуқтаи назардан ниҳоятда самарали механизм эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасида тайёрланган ўқув қўлланмада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2020 йил 24 сентябрдаги 05/01-0107/01-206-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси фаолияти илмий жиҳатдан тизимга солишга катта ҳисса қўшган;
сиёсий партиялар фаолиятидаги соғлом рақобатчилик фуқаролик жамиятини ривожлантириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишнинг муҳим омили эканлиги ва Ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолиятини ривожлантириш ҳамда кўппартиявийлик миллий тизимидаги фаолиятида сиёсий фаолликни ошириш учун халқаро тажрибалардан самарали фойдаланиш лозимлигига доир хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)нинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурини ишлаб чиқишда ҳамда партия фаолиятини такомиллаштириш учун тайёрланган ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (ЎзЛиДеП Марказий Кенгашининг 2020 йил 18 сентябрдаги 01-27/401-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар партиянинг келгуси парламент сайловларида янада яхширок иштирок этишида яхши самара бериши эътироф этилган.