Тургунова Насиба Туйчиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётини таъминлашда ёшлар омилига комплекс ёндашув технологияларини такомиллаштириш”, 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ss231.
Илмий раҳбар: Пахрутдинов Шукритдин Ильясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Респуликаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишни илмий-концептуал жиҳатдан асослаш, ушбу жараённи комплекс ёндашув технологияларини қўллаш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар тарбиясининг самарадорлиги ушбу жараёнда иштирок этаётган субъектлар ягона стратегиясига таянган “мақсад-ресурс-натижа” ўзига хос интеграцияси асосида яқин, ўрта, узоқ истиқболга мўлжалланган дастурларга комплекс ёндашган ҳолдаги масъулиятли фаолиятларига боғлиқлиги очиб берилган;
жамият барқарор тараққиётини, аҳоли осойишталигини ва фаровонлигини таъминлаш муайян ҳудуднинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг ижобий динамикаси билан бир қаторда, ёшлар тарбияси самарадорлигининг мутаносиблиги маҳсули эканлиги илмий асосланган;
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва давлат бошқаруви органларининг ҳамкорлиги қуйидан-юқорига, институционаллашган, тизимли ижтимоий шериклик механизми асосида комплекс ташкил этиш зарурлиги такомиллаштирилган;
ёшлар ҳуқуқий онги ва сиёсий маданиятини юксалтириш, маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишда ҳуқуқий профилактик чора-тадбирларнинг ташкилий-амалий, илмий-услубий ва доимий мониторинг тизимини жорий этиш илмий асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда барқарор тараққиётни таъминлашда ёшлар омили юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
ёшлар тарбиясининг самарадорлиги ушбу жараёнда иштирок этаётган субъектлар ягона стратегиясига таянган “мақсад-ресурс-натижа” ўзига хос интеграцияси асосида яқин, ўрта, узоқ истиқболга мўлжалланган дастурларга комплекс ёндашган ҳолдаги масъулиятли фаолиятларига боғлиқлиги оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сон “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 3 декабрдаги 12/10-5110-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар ёшлар билан ишлаш тизимини соддалаштириш, мавжуд ёки эҳтимолий муаммоларни ҳал қилиш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнида ёшлар иштирокини янада оширишга асос бўлиб хизмат қилган;
жамият барқарор тараққиётини, аҳоли осойишталигини ва фаровонлигини таъминлаш муайян ҳудуднинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг ижобий динамикаси билан бир қаторда, ёшлар тарбияси самарадорлигининг мутаносиблиги маҳсули эканлиги юзасидан билдирилган таклифлардан “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан жойларда олиб борилган ишлар мониторинги” мавзусидаги тадқиқотларни ўтказишда фойдаланилган (“Фуқаролик жамиятини ривожлантириш” марказининг 2020 йил 26 июндаги 01/173-сон маълумотномаси). Натижада мамалакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини тизимли мониторинг қилиш ҳамда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар динамикасини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва давлат бошқаруви органларининг ҳамкорлиги қуйидан-юқорига, институционаллашган, тизимли ижтимоий шериклик механизми асосида комплекс ташкил этиш зарурлиги такомиллаштирилган юзасидан амалий таклиф ва хулосаларидан Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасини “Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар фаоллигини ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” деб номланган II-банди устувор йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 15 январдаги 2-11-23-108-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва хулосалар фуқаролик жамияти институтларининг давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни таснифлашга хизмат қилган;
ёшлар ҳуқуқий онги ва сиёсий маданиятини юксалтириш, маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишда ҳуқуқий профилактик чора-тадбирларнинг ташкилий-амалий, илмий-услубий ва доимий мониторинг тизимини жорий этиш борасидаги илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида ўқитиладиган “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” фанидан ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг 2021 йил 2 февралдаги 2/400-сон маълумотномаси). Мазкур назарий хулосалар ўқув қўлланманинг назарий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.