Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишбобаев Тимур Бобакуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оқжетпес маъданли майдони геологик тузилишининг хусусиятлари, маъданлилиги ва олтин маъданлашувининг истиқболлари», 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/GM5.
Илмий раҳбар: [Исаходжаев Бахтиёр Абдукаримович], геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Минерал ресурслар институти” ДМ, DSc.24/30.12.2019.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Турапов Мирали Камалович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Касимова Шахзодахон Рамизиддиновна, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оқжетпес маъданли майдонининг геологик тузилиши, маъданлилиги ва олтин маъданлашувининг истиқболини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оқжетпес маъданли майдонининг янгиланган геологик харитаси ва моделлари ишлаб чиқилган;
олтинли маъдан таналарининг янги таснифи ишлаб чиқилган ва уларни жойлашишининг етакчи геологик-структуравий омиллари аниқланган; 
маъданларни минералогик таркибининг ўзига хослиги, шу жумладан гипергенез зонасида ҳам аниқланган; 
олтиннинг юқори концентрацияси тўпланиши учун янги истиқболли позицияларининг шаклланиш имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оқжетпес маьданли майдонининг геологик тузилиши, маьданлилиги ва олтин маьданлашувининг истиқболлари бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
мураккаб турдаги маъданлашув таркиби ва оксидланиш зонаси ривожланишининг асослари «Кўкпатас ДГҚЭ» геология-қидирув ишлари амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 7 декабрдаги 02/14-сон маълумотномаси). Натижада, Оқжетпес маъданли майдони оксидланиш зонасида олтин маъданлашувининг тарқалиш таснифини аниқлаш имконини берган;
олтин маъданлашувининг жойлашишини назорат қилувчи минералогик, геокимёвий ва геологик-структуравий мезонлар «Кўкпатас ДГҚЭ» геология-қидирув ишлари амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 7 декабрдаги 02/14-сон маълумотномаси). Натижада, Оқжетпес маъданли майдонининг ёпиқ қисмларида маъдан намоёнларини башорат қилиш имконини берган;
моддий минералогик таркибнинг зоналлиги ва ўзгариш хусусиятлари ҳамда бирламчи ва иккиламчи (оксидланган) маъданнинг минералогик-геокимёвий хусусиятлари «Кўкпатас ДГҚЭ» амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2020 йил 7 декабрдаги 02/14-сон маълумотномаси). Натижада, Оқжетпес маъданли майдонида башоратлаш-излаш ишлари самарадорлигини 20–25% ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish