Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Борис Маликовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремний тиклашнинг электр ёйли жараёнини модернизация қилиш ва унинг асосида электрон қурилмалар яратиш», 01.04.04 – Физик электроника (техника фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1501.
Илмий раҳбар: Курбанов Миртемир Шадиевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM.65.01.
Расмий оппонентлар: Умирзаков Болтахужа Ерматович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ташатов Алланазар Каршиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника  илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: техник кремний эритиш жараёнини модернизация қилиш ва унинг бошқарувчанлигини ошириш ҳамда  ушбу материални бевосита ёки уни бир марта металлургик қайта ишлаш орқали олинган мултикремнийни электрон техника ва қуёш энергетикаси маҳсулотларида қўллаш йўлларини топишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
печнинг ёниш қисмига етказиб бериш трактида дастлаб қисман атом даражасида углерод ва водородга диссоциация қилишни, сўнгра электр ёйида ионлашишни назарда тутувчи метандан иборат газсимон углеродли тикловчини  реакция қобилиятини ошириш усули ишлаб чиқилган;  
техник кремний эритиш жараёнини электр ёйидаги ток қийматини ўлчаш натижалари бўйича бошқариш ва метанни намлаш орқали ўз-ўзидан ва мунтазам равишда ток кўтарилишини ўчириш усуллари таклиф қилинган;
таркибий қисмларининг янчилиши назарда тутилган ва уларнинг зичлиги ҳисобга олинган шихтани брикетлашнинг янги усулларини тажрибавий ва саноат синовлари ижобий натижаларига асосан электр ёйли печнинг ёниш қисмига паста ҳолатида узатиб беришнинг принципиал янги технологияси ишлаб чиқилган; 
техник кремнийни тўғридан-тўғри металлургик қайта ишлаш натижасида субстрат материал сифатида олинадиган мултикремнийдан фойдаланган ҳолда юқори фойдали иш коэффициентли ва радиацияга чидамли плёнкали қуёш элементларини ясаш имконияти кўрсатилган; 
тажрибаларни режалаштириш услубидан фойдаланган ҳолда, кейинчалик қуёш элементининг таянчи сифатида фойдаланиладиган, плёнкали қуёш элементлари самарадорлигининг математик регрессия моделлари ва мультикремнийдан тайёрланган субстратлар юзасида плёнкаларнинг ўсиш тезлиги тузилган;
ташқи босим, ҳарорат ва нурланишнинг юқори даражаларида ишлашга мўлжалланган, шу жумладан ишчи қисмини жамланган қуёш нурлари билан иситадиган, иссиқлик энергияси ўзгартиргичларининг янги турлари ишлаб чиқилган; 
фотоэлектрик водород ишлаб чиқариш тизимларида сарфланадиган электродлар учун техник кремний ва мултикремнийдан материал сифатида фойдаланиш имконияти кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кремний тиклашнинг электр ёйли жараёнини модернизация қилиш ва унинг асосида электрон қурилмалар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
техник кремний олиш усули ва уни амалга ошириш қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05986, 22.04.2015 й.). Натижада, печга шихтани паста кўринишида янги механизм орқали бериш ва электр ёйли печларнинг конструкциясини модернизация қилиш орқали электр ёйининг ток қиймати бўйича эритиш жараёнини назорат қилиш ва бошқариш имконини берган;
техник кремний ёки ферросилиций эритиш учун брикетланган шихтанинг кремнезем қисмида микрокремнеземнинг оптимал миқдорини аниқлаш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05998, 21.07.2017 й.). Натижада, техник кремнийни эритиш жараёнида шихта компоненталари заррачалари ўлчамининг тахминан бир хиллигини танлаш ҳисобига электр энергиясини тежашга, ферросилицийни эритиш жараёнида эса шихтага қўшиладиган микрокремнизёмни 40% гача ошириш имконини берган; 
термоэлектрик материал ва уни тайёрлаш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 056615, 04.05.2018 й.). Натижада, кремний заррачаси ва уни қоплаб турган SiO2 пленкада чуқур энергетик сатҳларни ҳосил қилиш орқали заряд ташувчиларни тунеллашиб ўтиши ҳисобига электр ўтказувчанликни ошириш имконини берган;
сувни электролизлаш учун фотоэлектрик қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 00876, 11.04.2012 й.). Натижада, водород олишда нафақат сувни электролиз қилиш йўли билан, балки электролитлар ва катод моддалари орасидаги кукунлар аралашмасидан, техник кремний, мультикремний ва кремний ишлаб чиқариш чиқиндиларидан кимёвий реакция натижасида ишлаб чиқариладиган, шунингдек концентирланган қуёш нурланишининг фотоактив қисмидан фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish