Sayt test rejimida ishlamoqda

Алябьев Данила Валерьевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Углерод нанотрубкалари ва фуллеренларнинг паст (кичик) энергияли ион модификацияларини моделлаштириш», 01.04.04 – Физик электроника (физика-математика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/FM114.
Илмий раҳбар: Джурахалов Абдурауф Асланович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM.65.01.
Расмий оппонентлар: Кутлиев Учкун Отабоевич, физика-математика фанлари доктори; Усманов Дилшадбек Турсунбаевич, физика-математика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эркин ҳолатда ва тагликларда жойлашган углеродли наноструктуралар - углерод нанотрубкалари ва фуллеренлардан водород ва углерод атомлари сочилиш, сочилган атомлар адсорбцияси ва инкапсуляцияси жараёнларини классик молекуляр динамика методлари ёрдамида тадқиқ қилишдан ҳамда олинган натижаларни замонавий экспериментал катталиклар асосида таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор атомлар инкапсуляциясини берувчи сочилган нейтрал заррачалар энергия (10-25эВ) диапозони  аниқланган;
сочилган атомлар зичликларини назорат қилиш зарурлиги кўрсатиб берилган, шунунгдек оқим зичлигининг катта қийматларида структуранинг локал қизиши аниқланган ва қисман структура бузилишлари кузатилган;
илк бор сочилган атомлар инкапсуляциясига таъсир қилувчи асосий параметрлардан бири структура билан сочилган атомлар орсасидаги боғланиш энергиялари эканлиги аниқланган;
илк бор юқорида кўрсатилган энергия диапозонида атомларнинг сочилиш жараёнларининг ноэластик характери аниқланган;
илк бор углерод нанотрубкаларида (ён томондан сочилишда) сочилган атомларнинг инкапсуляциясини назорат қилиш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Углеродли наноструктуралардан атом зарраларининг сочилиши бўйича ўтказилган ҳисоблаш экспериментлари бўйича олинган натижалар асосида:
инкапсулятцияланган атомларни олишда сочилаётган нейтрал заррачаларнинг энергия (10-25 эВ) диапазонини аниқлаш, шунунгдек сочилган атомларнинг фуллеренлар билан ўзаро таъсирининг ноэластик хусусиятини ҳисобга олиш №Ф2-ФА-Ф146 рақамли «Фуллеренлар эритмаларида кластерланиш, ўз-ўзидан йиғилиш ва ўз-ўзидан ташкилланиш жараёнлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 2 сентябрдаги 2/1255-1798-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш бир ва икки компонентли эритмалардаги фуллерен С60 молекуласида углерод атомларининг жойлашишини баҳолаш имконини берган;
сочилган атомларнинг боғланиш энергиясининг структурадаги инкапсулятцияга таъсирини баҳолаш №ОТ-Ф2-53 рақамли «А3В5 ва А2В6  пленкаларнинг юзаси ва юза ости соҳаларида ҳосил қилинган икки қатламли наноўлчамли тизимларнинг квант ўлчамли эффектлари ва электрон хоссалари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 августдаги 89-03-2986-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш AsGa ва CdS пленкалари юзасидаги ҳосил қилинган наноўлчамли тизимлар структурасини ўрганиш ҳамда пленкалар сиртида структураларнинг мукаммаллигига боғланиш энергиясининг таъсирини аниқлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish