Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураҳмонова Раънохон Косимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли тизимдаги тилларда дейктик бирликларнинг текст ҳосил қилиш функциялари», 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil221
Илмий раҳбар: Набиева Дилора Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Усмонова Хуринисо Шараповна, филология фанлари доктори, профессор; Қаҳҳорова Мавлуда Мукарамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: турли тизимдаги тилларда дейктик бирликларнинг матн ҳосил қилиш функциясини социолингвистик, прагмалингвистик, лингвокультурологик нуқтаи назардан ёритишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли тизимдаги тилларда дейктик хусусиятга эга бўлган бирликлар воқеланиш шакли, хусусий, прагматик, контекстуал функцияларининг тилнинг барча сатҳ бирликлари воситасида намоён бўлишнинг фонетик, морфемик, лексик, синтактик  имкониятлари очиб берилган;
дейктик бирликларнинг матн ҳосил қилишда матн қисмлари ўртасидаги кетма-кетликни таъминлаш, уларни бир-бирига боғлаш ҳамда мазмуний яхлитликни, узвийлик ва изчилликни таъминлаш сингари аҳамияти немис адабиётининг йирик намояндалари – Й.В.Гётенинг “Фауст” ва “Ёш Вертернинг изтироблари”, Ҳ.Маннинг “Содиқ фуқаро”, Ф.Шиллернинг “Макр ва муҳаббат” ва “Қароқчилар” асарлари таҳлили мисолида очиб берилган;
таржима асарларда дейктик бирликларнинг боғланган матн ҳосил қила олиши, объектив борлиқда мавжуд муҳим алоқаларни акс эттириши, кириш, экспрессив, модал сўзлар орқали ифодаланган дейктик бирликларнинг лингвистик имкониятлари прагмалингвистик нуқтаи назардан очиб берилган;
тилдаги фонетик, лексик, морфологик, синтактик сатҳ бирликларининг маконга, замонга, шахсга, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатига, дискурсив фаолиятга ишора қилиш хусусияти турли тизимдаги тиллар қиёси мисолида ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли тизимдаги тилларда дейктик бирликларнинг текст ҳосил қилиш функцияларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалардан:
дейктик бирликларнинг матн ҳосил қилишда матн қисмлари ўртасидаги кетма-кетликни таъминлаш, уларни бир-бирига боғлаш ҳамда мазмуний яхлитликни, узвийлик ва изчилликни таъминлаш сингари аҳамияти немис адабиётининг йирик намояндалари – Й.В.Гётенинг “Фауст” ва “Ёш Вертернинг изтироблари”, Ҳ.Маннинг “Содиқ фуқаро”, Ф.Шиллернинг “Макр ва муҳаббат” ва “Қароқчилар” асарлари таҳлилига оид хулосалардан №А-1-126 “Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари” мавзусидаги амалий  лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25 декабридаги 89-03-3397-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг тил компетентлигининг ривожланишига таъсир этувчи  таржима жараёнида сўзнинг муқобил вариантини топиш  кўникмаларининг шаклланишига эришилган;
турли тизимдаги тилларда дейктик хусусиятга эга бўлган бирликлар воқеланиш шакли, хусусий, прагматик, контекстуал функцияларининг тилнинг барча сатҳ бирликлари воситасида намоён бўлиш имкониятлари хусусидаги хулосалардан А-1-39 “Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш“ мавзусидаги амалий илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25 декабридаги 89-03-3397-сон маълумотномаси). Натижада дейктик функцияларни бажарувчи сўзларнинг матнда ифодаланган воқелик кечаётган вазият (ситуация), воқеликлар ўртасидаги ўхшашлик (аналогия), фарқлилик (дифференциация), воқеликларнинг коммуникантларга таъсири, сўзловчи ва тингловчининг руҳий ҳолати каби масалаларнинг илмий далилланиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish