Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулейманов Ренат Дамировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Суюқ симоб юзасидан гамма нурлар қайтишининг экспериментал кузатилиши», 01.04.08 – Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/FM509.
Илмий раҳбар: Муминов Толиб Мусаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Артемов Сергей Викторович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Полвонов Сатимбой Ражапович, физика-математика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: «Физика-Қуёш» ИИЧБ, Физика-техника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гамма-нурларнинг энергия ва бурчак тақсимотини ўлчаш асосида уларнинг суюқ симоб юзасидан қайтишини экспериментал аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта энергияси 200–600 кэВ диапазонида бўлган электронлар тормозланиш нурланишининг суюқ симоб юзасидан 33 ва 83 мкрад бурчакларда кўзгули қайтиши тажрибада аниқланган;
83 мкрад бурчагида тушувчи 200–600 кэВ энергия диапазонидаги электронлар тормозланиш нурланишининг суюқ симоб юзасидан қайтиш коэффициентларининг қийматлари аниқланган;
электронлар тормозланиш нурланишининг симоб сирти юзасидан қайтиш жараёнининг коллиматорлар тизими, детекторнинг турли параметрлари ҳамда ядровий-физик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда математик модели ишлаб чиқилган;
коллиматорлар материаллари, қалинлиги, тирқишларнинг ўлчамлари ҳамда жойлаштириш масофаларини оптималлаштирган ҳолда электронлар тормозланиш нурланиши оқимларини апертураси 100 мкрад ва ундан кичик бўлган бурчакларда шакллантириш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Суюқ симоб юзасидан гамма нурлар қайтишини тажрибада кузатишни ўрганиш асосида:
энергияси 200–600 кэВ диапазонида бўлган электронлар тормозланиш нурланишининг суюқ симоб юзасидан 33 ва 83 мкрад бурчакларда кўзгули қайтиши бўйича олинган маълумотлардан №А-3-115-рақамли «Қаттиқ гамма нурланиш дастасини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш» (2015-2017) амалий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4360-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қаттиқ ўтувчан электромагнит нурланишининг паст энергияли қисмини ажратишнинг принципиал янги усулини яратиш имконини берган;
83 мкрад бурчагида тушувчи 200–600 кэВ энергия диапазонидаги электронлар тормозланиш нурланишининг суюқ симоб юзасидан қайтиш коэффициентларининг аниқланган қийматларидан №А-3-115-рақамли «Қаттиқ гамма нурланиш дастасини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш» (2015-2017) амалий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4360-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қаттиқ ўтувчан электромагнит нурланишининг паст энергияли қисмини ажратиш тажриба қурилманинг параметрларни ҳисоблаш имконини берган;
электронлар тормозланиш нурланишининг суюқ симоб юзаси билан ўзаро таъсирлашувининг ишлаб чиқилган математик моделидан №А-3-115-рақамли «Қаттиқ гамма нурланиш дастасини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш» (2015-2017) илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4360-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши электромагнит нурланишининг паст энергияли қисмини ажратиш тажриба қурилманинг модернизациясини амалга оширишга имконини берган;
апертураси 100 мкрад ва ундан кичик бўлган электронларнинг тормозланиш нурланиши оқимларини шакллантириш тизимини ишлаб чиқиш жараёнида олинган маълумотлардан №А-3-115-рақамли «Қаттиқ гамма нурланиш дастасини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш» (2015-2017) илмий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 89-03-4360-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши электромагнит нурланишининг паст энергияли қисмини ажратиш тажриба қурилманинг электронларнинг тормозланиш нурланиши оқимларини шакллантириш тизимини яратишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish