Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Акмал Аскаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Атроф муҳит объектларининг паст активлигини ўрганиш: гамма спектрометрияда янги ёндашув», 01.04.08 – Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/FM508.
Илмий раҳбар: Муминов Толиб Мусаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Лутпуллаев Сагдулла Лутфуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Бекмирзаев Рахматулла Нурмурадович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб радионуклидли таркибга эга объектлар тадқиқотларида сцинтилляцион гамма спектрометрияда кузатиладиган энергия буйича паст ажрата олиш қобилиятини компенсация қилиш ечимларини топишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст активлик ва мураккаб радионуклидли таркибга эга намуналар гамма спектрометрик таҳлилларида мавжуд гамма фоточўққилар интерференцияси муаммосини бартараф этувчи ва Комптон тақсимотининг фоточўққиларга қўшган улушини тўғри ҳисобга олувчи сцинтилляцион гамма спектрларни таркибий қисмларга ажратишга асосланган янги ёндашув таклиф этилган;
Нурота табиий муҳит объектлари таркибидаги табиий, космоген 7Be ва техноген 137Cs радионуклидларнинг солиштирма активлиги миқдорлари илк бор аниқланган;
тупроқларнинг ўрта ва қисқа муддатли эрозиясини миқдорий баҳолашда жараён бориш тезлигининг 7Be ва137Cs тушувчи радионуклидлар концентрацияси ва тарқалишига боғлиқлиги аниқланган;
қурилиш материалларининг радиацион ҳолатини тезкор баҳолашда 226Ra ва унинг емирилиш маҳсулотлари ўртасидаги мувозанат бузилишини ҳисобга олган ҳолда таҳлил вақтини ўн карра қисқартирувчи усул ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сцинтилляцион гамма спектрларни таркибий қисмларга ажратиш ва атроф-муҳит объектларининг радиоактивлигини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
паст активлик ва мураккаб радионуклидли таркибга эга объектлар тадқиқотларида мавжуд гамма фоточўққилар интерференцияси муаммосини бартараф этувчи ва Комптон тақсимотининг фоточўққиларга қўшган улушини тўғри ҳисобга олувчи сцинтилляцион гамма спектрларни таркибий қисмларга ажратишга асосланган янги ёндашувдан ЎзР ФА Ядро физикаси институти ва Қибрай тумани СЭОМ ўртасидаги № РЛТ-046-2018, № РЛТ-092-2018, № РЛТ-142-2019, № РЛТ-167-2019 тижорат шартномалари доирасида 137Cs, 226Ra, 232Th элементлар таркибини аниқлашда (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 21 октябрдаги 2/1255-2237-сон маълумотномаси) ҳамда чет эл олимлари илмий ишларида фойдаланилган (халқаро журналлардаги ҳаволалар: International Journal of the Physical Sciences Vol. 6(13) (2011) 3105–3110; Revista Mexicana de Ciencias Geológicas, v. 29, núm. 3, 2012, p. 659-675; International Journal of Mathematics and Physical Sciences Research ISSN 2348-5736 (Online) Vol. 3, Issue 1 (2015) 40-47; Revista Mexicana de F´ısica 58 (2012) 241–248). Илмий натижаларнинг қўлланилиши озиқ-овқат маҳсулотларининг радиацион хавфсизлиги бўйича таҳлилларнинг самарадорлигини ошириш ва табиий радионуклидларнинг солиштирма активлигини ҳисоблаш имконини берган;
Нурота атроф-муҳит объектлари таркибидаги табиий, космоген ва техноген радионуклидларнинг аниқланган миқдорлари бўйича маълумотлардан ЎзР ФА Ядро физикаси институтива “UZLITI ENGINEERING” қўшма корхонаси ўртасидаги № РЛТ-002-2019 тижорат шартномаси доирасида 226Ra, 232Th, 40K, 137Cs, 7Be элементлар таркибини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 21 октябрдаги 2/1255-2237- сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси қурилиши режалаштирилган ҳудуддаги радиоэкологик изланишларнинг дастурини тузиш имконини берган;
тупроқларнинг ўрта ва қисқа муддатли эрозия ва чўкма жараёнлари интенсивлигининг тушувчи радионуклидлар концентрациясига боғлиқлигини ўрганишда олинган маълумотлардан ЎзР ФА Ядро физикаси институтива “Uzbekistan GTL”қўшма корхонаси ўртасидаги № UzGTL-CON-0065 тижорат шартномаси доирасида 137Cs, 7Be элементлар таркибини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 21 октябрдаги 2/1255-2237-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Қашқадарё вилоятида жойлашган “Uzbekistan GTL” қўшма корхонаси объектларининг қурилиши режалаштирилган ҳудудида тушувчи радионуклидларнинг тупроқдаги чуқурлик бўйича тақсимотини аниқлаш имконини берган;
таҳлил вақтини ўн карра қисқартирувчи қурилиш материалларининг радиацион хавфсизлигини тезкор баҳолаш усулидан республика сертификатлаш органлари ва корхоналарнинг буюртмаларига кўра ЎзР ФА Ядро физикаси институтива Қибрай тумани СЭОМ ўртасидаги № РЛТ-098-2018, № РЛТ-119-2019 тижорат шартномалари доирасида 226Ra, 232Th, 40K элементлар таркибини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 21 октябрдаги 2/1255-2237-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қурилиш материалларининг радиацион хавфсизлиги бўйича таҳлилларнинг самарадорлигини ошириш ва маҳсулотларни сертификатлашда ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish