Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарбаев Азамат Бахрамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Астрономияни инновацион ёндашув асосида ўқитишда медиатаълим восита сифатида», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (астрономия) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1115.
Илмий раҳбар: Мамадазимов Мамадмуса, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуп Ганиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги ЎзР ФА Астрономия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида астрономия ўқитишда медиатаълимдан фойдаланган ҳолда, ўқувчиларнинг астрономик мазмундаги билими, кўникма ва малакаларини шакллантиришнинг методик асосларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида медиатаълимнинг астрономия фанига интеграциялашган фаолиятли тузилмаси ўқувчиларда астрономик мазмундаги амалий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик компонентларни (мақсадли, мазмунли-ташкилий, технологик-жараёнли, назорат-баҳоловчи) аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактабларида астрономия фани ўқув машғулотлари мазмуни медиаманбаларнинг ўзаро интегратив хусусиятларига (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, мақсадли, умумдидактик, фунуционал, мазмунли) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг астрономик мазмундаги ахборотлар билан ишлаш компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар астрономия фанига оид медиахабарларнинг функционал таркибини (ахборот-коммуникацион, илмий, тарбиявий, когнитив, коррекцион, ижтимоий, психологик, маданий, эстетик) аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг астрономик тасаввурларини ва медиакомпетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминот медиаматериаллар (аудиовизуал дастурий-педагогик воситалар, моделлар, 3D графика ва бошқалар)нинг астрономия дарсларидаги дидактик имкониятлари мазмунини очиб бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Астрономияни инновацион ёндашув асосида ўқитишда медиатаълимдан восита сифатида фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида астрономия фани ўқув машғулотлари мазмунини медиаманбаларнинг ўзаро интегратив хусусиятларига (таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, мақсадли, умумдидактик, фунуционал, мазмунли) устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги қошидаги Республика Таълим марказининг 2020 йил 8 июлдаги 01/11-03/6-682-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур Давлат таълим стандарти ўқувчиларнинг таянч ва фанга оид умумий компетенциялари таркибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида медиатаълимнинг астрономия фанига интеграциялашган фаолиятли тузилмасини ўқувчиларда астрономик мазмундаги амалий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик компонентларни (мақсадли, мазмунли-ташкилий, технологик-жараёнли, назорат-баҳоловчи) аниқлаштириш асосида ишлаб чиқишга оид маълумотлардан 574099-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP-сон «Олий таълим соҳасида потенциални ривожлантириш йўналишидаги PAWER–Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш» мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасини (2016-2019) бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 
27 октябрдаги 89-03-4234-сон маълумотномаси). Натижада, медиатаълим асосида ишлаб чиқилган инновацион ёндашув методи ўқувчиларнинг астрономия фани бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, астрономия фанининг мазмунини такомиллаштириш имконини берган;
ўқувчиларнинг астрономик мазмундаги ахборотлар билан ишлаш компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар астрономия фанига оид медиахабарларнинг функционал таркибини (ахборот-коммуникацион, илмий, тарбиявий, когнитив, коррекцион, ижтимоий, психологик, маданий, эстетик) аниқлаштириш асосида ишлаб чиқишга оид маълумотлардан фойдаланиб 21.06.2020 йил «Ўзбекистон 24» канали «Қуёш тутилиши ҳодисасига бағишланган» телемулоқот кўрсатувида диссертация материаллари оммалаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4234-сон маълумотномаси). Натижада, астрономия фанини медиатаълим асосида ўқитишда ўқувчиларнинг медиасаводхонлигини ривожлантиришнинг зарурий кўникмалар тизимини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish