Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Зафар Бахтияровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дискрет каср-чизиқли функционаллар асосида информатив белгиларни танлаш усул ва алгоритмлари», 05.01.03 – Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т1421.
Илмий раҳбар: Маматов Нарзилло Солиджонович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети хузуридаги DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Утеулиев Ниетбай Утеулиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дискрет каср-чизиқли функционаллар асосида объектларни информатив тавсифлаш усул ва алгоритмлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
информатив белгилар мажмуасини аниқлашда фойдаланиладиган дискрет каср-чизиқли функционалларнинг ажратиш самарадорлигини инобатга олган ҳолда уларнинг хоссалари аниқланган;
объектни ифодаловчи белгиларнинг ўзаро боғлиқликлари асосида информатив белгиларни аниқлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
дискрет каср-чизиқли функционаллар асосида информатив белгилар мажмуасини аниқлаш усул ва алгоритмлари ишлаб чиқилган; 
дискрет каср-чизиқли функционаллар асосида ноинформатив белгилар мажмуасини аниқлаш усул ва алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Дискрет каср-чизиқли функционаллар асосида информатив белгиларни аниқлашнинг мавжуд ҳамда таклиф этилган усул ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий таъминот асосида:
датчиклардан олинган маълумотлар базасини яратиш, сақлаш, қайта ишлаш, дастлабки ишлов бериш имконини берувчи каср-чизиқли функционаллар хоссалари асосида информатив белгилар мажмуасини аниқлаш усул ва алгоритмлар асосида яратилган дастурий мажмуа Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 33-8/7761-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида транспорт оқимларини баҳолаш ва тирбандликларни аниқлашга сарфланадиган вақтни 10%га қисқартириш имконини берган;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар маълумотлар базасини шакллантириш, дастлабки ишлов бериш ва асосий кўрсаткичларини аниқлаш дастурий воситаси «Namangan Pharm Plant» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 33-8/7761-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида хом-ашё кўрсаткичларини аниқлаш ҳисобига ишлаб чиқиладиган махсулот сифати турғунлиги таъминланди, бу эса сифат назоратига сарфланадиган вақтни 15%га қисқартириш имконини берган; 
беморлар маълумотлар базасини шакллантириш, дастлабки ишлов бериш ва ташхислашдаги доимий назорат талаб қиладиган кўрсаткичларини аниқлаш дастурий воситаси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри кўп тармоқли поликлиникасига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 33-8/7761-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ташхислашга сарфланадиган вақтни 10% га қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish