Азизов Шухрат Маматовичнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Икки аррали цилиндрли ресурстежамкор джинни тадқиқ ва жорий қилиш орқали тола сифатини сақлаш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т14.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.

Илмий раҳбар: Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ресурстежамкорлик, самарадорликни ошириш ва тола сифатини сақлаш мақсадида икки аррали цилиндрли жинни такомиллаштириш, статик ва динамик ҳисоблаш методларини яратиш, рационал параметрларини асослашдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аррали жинларда толани арра тишларидан чўткали барабан ва ҳаво ёрдамида ечиб олишни моделлаштиришнинг янги услуби ишлаб чиқилган;

тола сифатини бахолашнинг статистик методи ва ҳар хил турдаги жинларда узун толалар чиқишини ўртача кўрсаткичини оширишнинг ва ишчи органлар омиллари таҳлили орқали оптималлаштиришни аниқлаш методи ишлаб чиқилган;

аррани геометрик характеристикаси ва арралар орасидаги масофани ҳисобга олган ҳолда оптимал юкланиш миқдори ҳамда аррани ресурстежамкорлигини ошириш методологиясининг ҳисоб усули ишлаб чиқилган;

аррали цилиндрларни ейилишнини, яроқсиз холга келишини бартараф этиш мақсадида,  аррали цилиндрнинг вақт оралиғида кўндаланг кесими ва узунлиги буйича эгилишини тебраниш қонунияти олинган; аналитик тахлиллар орқали янги аррали жинлар ишчи қисмларини ресурстежамкорлик, энергиятежамкорлик ва тола сифатини сақлаган холда самарадорликка таъсири аниқланган.

IV. Ихтирога патенти: «Аррали тола ажратгич», № IАР 03852-2009 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 21 июнь 02-11/1608-сон хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish