Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусахонзода Икромжон Собирхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар молиявий натижаларини бошқариш тизимини такомиллаштириш («Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари мисолида)», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt222.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Каримжон Бакижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар молиявий натижаларини бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
донни қайта ишлаш ва ун маҳсулотларини тайёрлаш корхоналари фаолиятининг паст самарали ва асосий технологик занжирга боғлиқ бўлмаган функцияларини ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан аутсорсинг асосида ишлаб чиқариш ва бошқаришга ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
корхона фаолиятини молиявий диагностика қилишнинг даврий ва тор ихтисосликка асосланган функционал вазифасини фрилансинг хизматларидан фойдаланиш амалиётига ўтказиш орқали операцион харажатларни минималлаштириш таклифи асосланган;
иқтисодий фаолиятнинг алоҳида турлари бўйича соф молиявий натижани максималлаштиришда харажатлар алоҳида элементларининг доимий мониторинги ва уларни тежаш имкониятларини аниқлашни таъминловчи молиявий масъулият марказларини ташкил қилиш асосланган;
“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибидаги корхоналар фаолиятида жами харажат ва унинг элементлари ўзгариш динамикасини ҳисобга олган ҳолда молиявий натижаларнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Корхоналар молиявий натижаларини бошқариш тизимини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар натижасида:
донни қайта ишлаш ва ун маҳсулотларини тайёрлаш корхоналари фаолиятининг паст самарали ва асосий технологик занжирга боғлиқ бўлмаган функцияларини ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан аутсорсинг асосида ишлаб чиқариш ва бошқаришга ўтказиш таклифидан “Ўздонмаҳсулот” АК фаолиятини 2025 йилга қадар иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2020 йил 14 июлдаги 14-1-23/218-1088-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, компания тизимидаги корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш ва даврий харажатлари таркиби оптималлашиб, соф молиявий натижанинг максималлашувига имкон яратган; 
корхона фаолиятини молиявий диагностика қилиш функционал вазифасини фрилансинг хизматларидан фойдаланиш амалиётига ўтказиш орқали операцион харажатларни минималлаштириш таклифи “Ўздонмаҳсулот” АК фаолиятини 2025 йилга қадар ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2020 йил 14 июлдаги 14-1-23/218-1088-сон маълумотномаси). Компания таркибига кирувчи корхоналарда молия хизмати бўйича қатор функционал вазифаларнинг фрилансинг асосида ташкил этиш орқали соф молиявий натижани максималлаштириш имкониятларини вужудга келтирган; 
иқтисодий фаолиятнинг алоҳида турлари бўйича соф молиявий натижани максималлаштиришда харажатлар алоҳида элементларининг доимий мониторинги ва уларни тежаш имкониятларини аниқлашни таъминловчи молиявий масъулият марказларини ташкил қилиш таклифи асосида “Ўздонмаҳсулот” АК таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари ғазначилик ва молия хизмати қошида молиявий масъулият марказлари ташкил этилган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2020 йил 14 июлдаги 14-1-23/218-1088-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши акциядорлик жамиятида маҳсулот реализациясидан тушумнинг юқори ўсиши шароитида таннарх ва давр харажатларининг тежалиши натижасида асосий фаолият фойдасини 2019 йилда 3,7 баробарга ўстириш имконини берган;
“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибидаги корхоналар фаолиятида жами харажат ва унинг элементлари ўзгариш динамикасини ҳисобга олган ҳолда молиявий натижаларнинг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўздонмаҳсулот” АК фаолиятини 2025 йилга қадар иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2020 йил 14 июлдаги 14-1-23/218-1088-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз парамертларидан фойдаланиш  компания тизимидаги корхоналарнинг истиқболдаги харажат ва даромадлари, молиявий натижалари асосий кўрсаткичларининг аниқлик даражасини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish