Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Дилрабо Алишеровнанинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахтани майда чиқиндилардан  тозалаш машиналарининг ишчи органлари ва юритмаларидаги тасмали узатмаларни ҳисоблаш усуллари»,  05.02.03–Технологик машиналар, роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т9.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани майда чиқиндилардан тозалаш машинасининг самарадорлигини ошириш учун қозиқли барабан юритгичида ўзгарувчан узатиш нисбатли тасмали узатма конструкциясини ишлаб чиқиш, кинематик ва динамик ҳисоблаш методларини яратиш, рационал параметрларини асослашдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахтани майда чиқиндилардан  тозалаш машинасининг  ишчи органларини керакли ўзгарувчан тезлик ва тезланишларини таъминлайдиган тасмали узатма конструкцияси яратилган;

тасмали узатмани кинематик таҳлили асосида ҳаракат қонунлари ишлаб чиқилган;

тасма тармоқларида деформация ва ишқаланишларини ҳисоблаш методлари ишлаб чиқилган;

пахтани майда чиқиндилардан тозалаш машинасининг тасмали узатмаси, электр юритгич ва пахтанинг таъсирини инобатга олган ҳолда системани динамик ҳисоб методи ишлаб чиқилган.

IV. Ихтирога патенти: «Тасмали узатма», № IАР 03341 –2007 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 23 июнь  01-08/1622-сон хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish