Джураев Абдужалил Маннаповичнинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Полимер материаллар билан чарм буюмларини гидрофоблаш ва унинг эксплуатацион хоссалари», 05.06.01–Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т13.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

Илмий раҳбар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади:янги ва маҳаллий бирикмалар асосида самарали ва арзон гидрофобловчи композицион материалларни яратиш ва чарм буюмларига татбиқ қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

янги ва маҳаллий бирикмалар асосида гидрофобловчи композицион материал яратилган;

чарм буюмларига пардоз бериш жараёнида тайёр маҳсулотни конформацион ўзгаришини ошириш ва табиий чармнинг структура тузилишини тартибга солиш имконини берувчи, юқори физик-механик хусусиятга, юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган янги гидрофобловчи композициялар яратилган;

дастлаб сув билан намланган чарм намуналари, кейинги жараёнларда дерма структураларидаги элементалар билан мустаҳкам боғларни ҳосил қилганлиги аниқланган;

рентгеноструктурали тадқиқот асосида гидрофобланган чарм намуналарда дифракцион максимум чўққиларини ўткирлиги ва чўққиларни кўплаб хосил бўлиши аморф фазадан кристаллик фазаларга ўтиши  чармни структурасини яхшиланиш услуби ишлаб чиқилган.

IV. Ихтирога патенти: «Чармни пардозлаш учун пенетратор», № IAP 04089-2007 й. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 23 июнь 01-08/1623-сон хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish