Sayt test rejimida ishlamoqda

Садикова Сабохат Бабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Икки атомли фенолларни ациллаш ва ацил маҳсулотлар асосида синтезлар», 02.00.03 – Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/K115.
Илмий раҳбар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат унивеситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Рахмонбердиев Гаппор, кимё фанлари доктори, профессор; Зиядуллаев Одилжон Эгамбердиевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: икки атомли фенолларни хлорацетиллаш реакциялари ва улар асосида синтезлар олиб бориш ҳамда биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба икки атомли фенолларни хлорацетиллаш реакциялари органик эритувчилар муҳитида О-хлорацетиллаш маҳсулотлари юқори унум билан ҳосил бўлиши исботланган;
хлорацетиллаш реакцияларининг йўналиши ва маҳсулот унумига турли омилларнинг (реагентларнинг тузилиши, нисбати, эритувчилар табиати, температура, таъсирлашиш вақти) таъсири, региоселектив реакция бориш шароитлари аниқланган;
илк бор изомер дихлорацетилдиоксибензолларнинг аминлар, оксикислота тузлари билан нуклеофиль алмашиниш реакцияларини олиб бориш орқали янги мураккаб эфирлар олиш усуллари яратилган;
дихлорацетилгидрохиноннинг симметрик дифенилмочевина билан реакцияси асосида синтез қилинган молекуляр комплекснинг юқори стимуляторлик фаоллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Икки атомли фенолларнинг хлорацетил ҳосилалари асосида янги бирикмалар синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида:
изомер дихлорацетилдиоксибензоллар ва симметрик дифенилмочевина асосида олинган янги модда Хоразм вилояти Янгибозор ва Янгиариқ туманларидаги фермер хўжаликларида буғдой ҳамда ғўза ўсишини тезлаштирувчи стимулятор сифатида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 августдаги 02/025-2618-сон маълумотномаси). Натижада, дихлорацетилгидрохинон асосида олинган стимулятор кузги буғдойнинг «Краснодарская-99» ва «Аср» нaвлaри учун мос рaвишдa ҳосилдорликни ўртaчa 2–2,5 ц/гa; ғўзанинг «Султон», «Хоразм-127» навларида мос рaвишдa ҳосилдорликни ўртaчa 4–5 ц/га ошириш имконини бергaн;
олинган хлорацетил маҳсулотларнинг фенол, 4-хлорфенол, 2,4-дихлорфенол билан реакцияларини диметилформамидда олиб бориш усул Ф3-2017102476 рақамли «Изомер аминофенолларнинг хлорацетиллаш реакцияларини ўрганиш ва хлорацетил маҳсулотлар асосида биологик фаол моддалар синтез қилиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада бактерицидлик ва фунгицидлик фаоллигига эга бўлган моддаларни синтез қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
2020 йил 30 июндаги 89-03-2335-сон маълумотномаси). Натижада, феноксисирка кислотанинг анилидларини осон ва самарали синтез усулини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish