Пулатова Моҳира Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятини молиялаштиришда инвестициялардан самарали фойдаланиш йўллари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Iqt124.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятини молиялаштиришда инвестициялардан самарали фойдаланиш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат тармоғига хорижий инвестиция сифатида киритилётган илғор технологиялардан самарали фойдаланишда ходимлар малака даражасининг мувофиқлигини таъминлаш вазифаларини хорижий инвестор масъулияти доирасига киритишга асосланган;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда инновацион технологияларга нисбатан жадаллаштирилган амортизацияни қўллашнинг амалдаги тартибига асосий воситанинг эскиришига қўшимча равишда ҳисобланадиган қайта баҳолаш индекс коэффициентини татбиқ этиш орқали иқтисодий тежамга эришиш имконияти асосланган;
саноат корхоналарида хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳаларни молиялаштиришда хорижий инвесторнинг миллий инвестор улушидан кам бўлмаган миқдордаги капитал билан иштирок этишининг устувор жиҳатлари асосланган;
саноат корхоналари ташқи иқтисодий фаолиятини молиявий таъминлашнинг амалдаги механизми вазифаларни стратегик, тактик ва операцион тавсифи бўйича аниқлаштириш, замонавий усуллари ҳамда воситаларни татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарининг ташқи иқтисодий фаолиятини молиялаштиришда инвестициялардан самарали фойдаланиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат тармоқларига илғор хорижий технологияларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш учун миллий кадрлар малакасини оширишни хорижий инвестор зиммасига юклаш ҳамда иқтисодий самарани тақсимлаш тартибини қатъий белгилаш UZTEX TASHKENT ҚК фаолиятига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 26 апрелдаги ДМ-173-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида 100 нафардан ортиқ миллий кадрларга хорижий ускуна ва технологиялардан фойдаланишни ўргатиш бўйича ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилиб, корхона тасарруфидаги замонавий хорижий технологиялар ва ускуналардан фойдаланиш самарадорлиги ортган;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга жадаллаштирилган амортизацияни қўллаш орқали иқтисодий тежамга эришиш имконияти UZTEX TASHKENT ҚК фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 26 апрелдаги ДМ-173-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши инфляция суръати юқори бўлган шароитларда юқори самара бериб, техник ва технологик модернизация учун замин яратди ва корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш имконини берган.
корхоналарда хорижий инвестиция иштирокидаги инвестиция лойиҳаларни молиялаштиришда хорижий инвесторнинг улушини миллий инвестор улушидан кам бўлмаган миқдорда капитал билан самарали иштирок этиши UZTEX TASHKENT ҚК фаолиятида қўлланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 26 апрелдаги ДМ-173-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишда кўзда тутилмаган харажатларни молиялаштириш манбалари етишмаслиги муаммосини тезкорлик билан бартараф этиш асосида ишлаб чиқаришнинг ўз муддатида бошланиши ва кутилган пул оқимларини таъминлаш имконини берган;
саноат корхоналари ташқи иқтисодий фаолиятини молиявий таъминлаш механизми «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқарув тизимига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 26 апрелдаги ДМ-173-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши корхонада инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни тезкор аниқлаш ва олдини олиш имконини бериб, лойиҳа доирасидаги барча ресурсларнинг самарали фойдаланишини, лойиҳавий бошқарувнинг замонавий стандартлари ва тизимлари жорий этилишини таъминлаган. Жумладан, халқаро сифат менежмент тизими ISO 9001-2015 ва ташкилот ресурсларини режалаштириш тизими (ERP system) SAP 4/HANA дастурлари корхона лойиҳаларини ўз вақтида, самарали амалга ошириш ва уларни кунлик мониторингини олиб бориш имконини берди. Натижада лойиҳани амалга оширишдаги иқтисодий ва вақт сарфидан йўқотишлар 5%га қисқарди, самарадорлик 9%га ортган.