Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамзаев Хақберди Эшмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Полиэтилен асосидаги металл тўлдирувчили нанокомпозицион материаллар ва улар асосида маҳсулотлар олиш таркиби ва технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва камёб металлар металлургияси.Камёб ва радидоактивэлементлар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1762.
Илмий раҳбарлар: Умаров Абдусалом Вахитович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкен давлат транспорт университети ҳамда Жиззах давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.l5/27.02.2020.T.73.02.
Расмий оппонентлар: Зиямухамедова Умида Алижановна, техника фанлари доктори, профессор; Адилов Равшан Икрамович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Турин политехника институти Тошкентдаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи полиэтилен асосидаги металл тўлдирувчили нанокомпозицион материаллар ва улардан  маҳсулотлар олиш таркиби ва технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир-биридан изоляцияланган сульфид, металл нанозарралар ва иккиламчи полиэтилен асосида нанокомпозицион материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилганн;
тўлдиргичлар нанозарралар ўлчами, уларнинг хусусиятлари, тузилиши ва концентрацияси, иккиламчи полиэтилен асосидаги композицион материалнинг физик-кимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;
сульфид ва металл нанозарралар асосида яратилган нанокомпозит молекулаларининг структураси, энергия-дисперслиги ва таркибий элементлар морфологияси аниқланган;
нанотўлдирувчиларнинг фазали таркибига ва полимер композит материал ишлаб чиқариш технологиясига боғлиқ ҳолда полимер нанокомпозитларнинг структура ва хоссалари шаклланиши асосланган;
нанозаррачаларнинг табиати ва таркибини нанокомпозитларнинг деформацион, триботехник, термофизик ва эластиклик хоссаларига таъсири асосланган;
бир-биридан изоляцияланган сульфид ва металл нанозарралар билан тўлдирилган иккиламчи полиэтилен асосида композит материаллар ва наноструктурали буюмлар олиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полиэтилен асосидаги металл тўлдирувчили нанокомпозицион материаллар ва улар асосида маҳсулотлар олиш таркиби ва технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
яратилган композициянинг полиэтиен трубаларда қўллаш технологик регламенти (ТР-01-Т2-345) «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ стандарти (ТSt 2910-01:2007) 6.2.1-бандига ассосан «Jizzax polimer plast» МЧЖ томонидан тасдиқланган. Натижада яратилган композициядан полиэтилен трубалар ишлаб чиқариш имконини берган.
иккиламчи полиэтилен асосидаги мис, кадмий сульфид нанозарралари тўлдирилган композицион полимер материаллар таркиби ва технологияси «Жиззах полимер пласт» МЧЖ да амалиётга жорий этилган («O’ZBEKNEFTEGAZ» АЖнинг 2020 йил 23 ноябрдаги №1683/GK-11-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулот сифати 33% ва иқтисодий самарадорлиги 5 % ошириш имконини берган;
иккиламчи полиэтилен асосидаги мис, кадмий сульфид нанозарралари тўлдирилган композицион полимер материаллар асосида олинган маҳсулотлар Муборак газни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий этилган («O’ZBEKNEFTEGAZ» АЖнинг 2020 йил 23 ноябрдаги №1683/GK-11-сон маълумотномаси). Натижада корхона технологик жараёнларини иш унумдорлигини таъмирлашга тўхташ камайиши ҳисобига 22% ва иқтисодий самарадорликни 7% ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish