Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Сухроб Қахрамон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида кўмир брикети ишлаб чиқариш учун боғловчи олиш технологиясини яратиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Т857.
Илмий раҳбар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30 12.2019 K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, доцент; Жумаева Дилноза Жўраевна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий меласса, нитрон толаси ва нефт шламлари асосида кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун боғловчи олиш технологиясини яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
брикет боғловчисини олиш учун полиакрилонитрил (ПАН) толасини натрий гидроксиднинг 10%-ли эритмаси билан 1:1 нисбатда гидролизлаш натижасида 92% унум билан СБ боғловчиси олинган; 
синтез қилинган СБ намунаси билан 50%-ли меласса эритмаси 1:10 масса нисбатда аралаштириб, СБ-1 боғловчиси олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
СБ-1 боғловчиси ва тўлдирувчи (4%-ли нефт шлами) ёрдамида юқори мустаҳкамликка ва ғовакликка эга бўлган кўмир брикетларини олиш технологияси яратилган;
кўмир кукунларининг боғловчи ва тўлдирувчи композициялари билан ўзаро таъсирлашиши аниқланган;
юқори ёниш иссиқлигига эга, ғовакли, мустаҳкам кўмир брикетлари ва уларни бириктирувчи боғловчи олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида кўмир брикети учун боғловчи олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўмир брикетлари учун СБ-1 русумли боғловчи олиш учун техник шарти  «Ўзстандарт» агентлиги тамонидан тасдиқланган (Ts 23766064-08:2018). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилиш имконини берган;
гидролизланган ПАН ва меласса асосида олинган кўмир боғловчиси (СБ-1) «SHARG’UN BRIKET» МЧЖда кўмир брикетлари ишлаб чиқаришда амалиётга жорий этилган («Ozbekiston temir yollari» AJнинг 2020 йил 11 декабрдаги 06/4025-20-сон маълумотномаси). Натижада, махаллий хомашё ва чиқиндилар асосида кўмир кукунларини брикетлаш учун четдан келадиган ўрнини босувчи боғловчи олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish