Sayt test rejimida ishlamoqda

Халикулов Ўткир Мирзакамоловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хом ашёни қиздиришда ёйли пўлат эритиш печларидан ажралаётган газлардан фойдаланиш жараёнини оптималлаштириш орқали такомиллаштириш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик, қуймачилик, металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T1492.
Илмий раҳбар: Самадов Алишер Усманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Нурмурадов Саллохиддин Дусмуродович, техника фанлари доктори, профессор; 
Якубов Лазиз Эргашхонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Олмалиқ КМК” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
печдан ажралаётган техноген чиқинди газларнинг физик иссиқлигидан фойдаланиб хом-ашёни олдиндан қиздириб олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интеграциялашган олдиндан қиздирувчи қурилмаларида газларнинг ярим ёпиқ тизимдаги харакатланишининг таснифи ишлаб чиқилди;
иссиқлик алмашинуви қонуниятлари асосида металл парчаларини олдиндан қиздириш ва чиқинди газларни ёқиб юборишнинг комбинацион технологияси ишлаб чиқилди;
(ПДК) – атмосферага чиқаётган ёниш маҳсулотларининг таркибидаги зарарли қўшимчаларнинг чегаравий концентрацияси талаблари асосида қиздириш камерасидан ажралаётган техноген чиқинди газларни қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилди;
ресурс тежамкорликнинг таъминланиши кўрсатгичлари асосида икки камерали интеграциялашган шихта қиздирувчисининг термик режимлари ишлаб чиқилди;
икки камерали комбинацион қиздирувчининг қизидриш камерасида, хом-ашёни олдиндан қиздириш мобайнида кечадиган асосий физик-кимёвий жараёнлар ва металл парчалари устунидаги иссиқлик алмашинув жараёнларининг таснифи билан боғлиқ зоналар аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хом ашёни қиздиришда ёйли пўлат эритиш печларидан ажралаётган газлардан фойдаланиш жараёнини оптималлаштириш орқали такомиллаштириш учун олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“ДСП-100УМК” печидан ажралаётган газларнинг физик иссиқлигидан фойдаланиш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖга жорий этилган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2020 йил 20 ноябридаги 01/02-03.02-138-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланилиши пўлат эритиш жараёни учун сарфланадиган вақтни 10-15 % га қисқартириш имконини берган.
Печдан ажралаётган заррарли газларнинг таркибидаги зарарли моддаларни ёқиб юборишни таъминлайдиган технология “Ўзметкомбинат” АЖга жорий қилинган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2020 йил 20 ноябридаги 01/02-03.02-138-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланилиши электр пўлат эритиш цехидаги газ ва чанглардан тозалаш тизимига тушадиган юкламани 15-20 % қисқартириш имконини берган.
Икки камерали қиздирувчида иссиқлик алмашинув жараёнини бир маромда тақсимлашнинг инновацион технологияси “Ўзметкомбинат” АЖга жорий этилган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 2020 йил 20 ноябридаги 01/02-03.02-138-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланилиши ҳар бр тонна пўлатни суюқлантиришда 100 кВт с электр энергиясини тежаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish