Sayt test rejimida ishlamoqda

Хикматуллаева Камила Сайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мустақиллик даврида Ўзбекистонда замонавий шаҳар муҳитини бадиий безатиш санъати (Тошкент шаҳри мисолида)”, 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/San4.
Илмий  раҳбар: Акилова Камола Балтабаевна, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020. San.119.01.
Расмий оппонентлар: Назилов Додо Авазович, архитектура фанлари доктори, профессор, Абдуллаева Шаҳло Курбанбуриевна, санъатшунослик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мустақиллик даврида Ўзбекистонда замонавий шаҳар муҳитини бадиий безатиш услублари, мазкур соҳа ривожининг асосий тамойилларини Тошкент шаҳри мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий шаҳарсозликда миллий меъморчилик анъаналари, халқ ўймакорлик санъати, ганчкорликдан фойдаланилиши бадиий безатишнинг асосий усули эканлиги, тарихийлик ва замонавийликни амалий безак санъати, ҳайкалтарошлик намуналари орқали уйғунлаштириш асосида шаҳар эстетикасининг шаклланиши далилланган;
шаҳарнинг бадиий-эстетик қиёфаси, бадиий безаклар, рамзий белгилар, эътиборли тарихий-маданий ёдгорликлар, артефактларнинг бадиий образи, этнотуристик масканлар ҳамда “ситилар” - Тошкент шаҳри миллий брендини яратишга асос бўлганлиги аниқланган;
замонавий миллий шаҳар муҳити географик, иқлимий, миллий омиллар, меъморчилик анъаналари, ижтимоий қонуниятларга бўйсунадиган техноген тузилмалар  асосида  шаклланиб, этномаданий микромуҳит сифатида намоён бўлаётгани далилланган;
шаҳар муҳитида  бадиий безатишнинг анъанавий воситалари – тасвирий ва амалий санъати асарлари, замонавий услублари видеотасвирлар ва инсталляциялар уйғунликда доминант вазифани бажариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мустақиллик даврида Ўзбекистонда замонавий шаҳар муҳитини бадиий безатиш санъати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий шаҳарсозликда миллий меъморчилик анъаналари, халқ ўймакорлик санъати, ганчкорликдан фойдаланилиши бадиий безатишнинг асосий усули эканлиги, тарихийлик ва замонавийликни амалий безак санъати, ҳайкалтарошлик намуналари орқали уйғунлаштириш асосида шаҳар эстетикасининг шаклланиши тўғрисида олинган тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон давлат санъат музейи экспонатларини ҳисобга олиш фондидаги ХIХ аср охири ХХ аср бошларига оид архитектура лойиҳалари ҳамда хомаки план (режа)лари илмий паспорти, карточкаси, топографик рўйхатини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 17 февралдаги 01-12-03-738-сон маълумотномаси). Натижада, шаҳарларни бадиий безатишнинг анъаналари ва услублари ҳақидаги материаллар ХIХ аср охири ХХ аср бошларига оид архитектура лойиҳалари, хомаки план (режа)ларини илмий паспорти ва карточкасини янги илмий маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
шаҳарнинг бадиий-эстетик қиёфаси, бадиий безаклар, рамзий белгилар, эътиборли тарихий-маданий ёдгорликлар, артефактларнинг бадиий образи, этнотуристик масканлар ҳамда “ситилар”- Тошкент шаҳри миллий брендини яратишга асос бўлганлиги ҳақида олинган натижалардан ЎзР ФА Тарих институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-11986 “Ўзбекистон  шаҳарлари тарихи: анъаналар, урбанизация ва трансформация жараёнлари (энг қадимги даврдан ҳозирги кунгача)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 20 августдаги 3/1255-1708-сон маълумотномаси). Тадқиқотда натижасида тўпланган Ўзбекистон замонавий шаҳарлари муҳитини бадиий безатиш анъаналари ва замонавий бадиий-эстетик тамойиллари ҳақидаги маълумотлар миллий шаҳарсозликдаги анъаналар ва трансформацион жараёнлар хусусидаги хулосаларнинг батафсил ёритилиши имконини берган;
замонавий миллий шаҳар муҳити географик, иқлимий, миллий омиллар, меъморчилик анъаналари, ижтимоий қонуниятларга бўйсунадиган техноген тузилмалар  асосида  шаклланиб, этномаданий микромуҳит сифатида намоён бўлаётгани тўғрисида олинган илмий натижалардан ЎзР ФА Тарих институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-11986 “Ўзбекистон  шаҳарлари тарихи: анъаналар, урбанизация ва трансформация жараёнлари (энг қадимги даврдан ҳозирги кунгача)” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда  фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 20 августдаги 3/1255-1708-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот лойиҳаси маълумотлари замонавий шаҳарларнинг ривожланиш тарихи анъаналари, ривожланиш динамикаси ҳақидаги янги материаллар билан тўлдирилган;
шаҳар муҳитида  бадиий безатишнинг анъанавий воситалари – тасвирий ва амалий санъати асарлари, замонавий услублари видеотасвирлар ва инсталляциялар уйғунликда доминант вазифаси бажариши ҳақидаги тадқиқот натижаларидан Темурийлар тарихи давлат музейида ташкил этилган “Темурийлар даври меъморчилиги ва бадиий безаш санъати” номли фотокўргазма концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 20 августдаги 3/1255-1708-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда шаҳарсозликнинг тарихан шаклланган анъаналари ва шаҳарларни бадиий безатишда амалий санъат турларидан кенг фойдаланилганлиги тарғиб этилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish