Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Фаррух Мовлидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Линияларни унификациялаш асосида қишлоқ электр тармоқларининг энергия самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш”, 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1642.
Илмий  раҳбар: Таслимов Абдурахим Дехканович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Юсубалиев Аширбой, техника фанлари доктори, профессор; Қодиров Дилшод Ботирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ электр тармоқларининг энергия самарадорлиги ва ишончлилигини линияларни унификациялаш асосида ошириш ҳамда қишлоқ истеъмолчилари электр таъминотини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ электр тармоқларидаги кабел линияларининг ўзгарувчан юкламаларини ҳисобга олган ҳолда оптимал ривожлантириш модели ишлаб чиқилган;
қишлоқ электр тармоқларида электр энергия йўқотишларини камайтириш имконини берувчи кабел линиялари кесим юзаларининг оптимал шкаласи аниқланган;
қишлоқ жойларда қўлланиладиган кабел электр узатиш линияларининг ишончлилик кўрсаткичларини аниқлаш имконини берувчи дастурий ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
қишлоқ электр тармоқлари кабелларининг дастлабки кесим юзаси минимал юкламаларни, охирги кесим юзаси эса амалдаги максимал юкламаларини ҳисобга олган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қишлоқ электр тармоқларининг энергия самарадорлиги ва ишончлилигини линияларни унификациялаш асосида ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
қишлоқ электр тармоқларидаги кабел линияларини динамик ўзгарувчан юкламаларни ҳисобга олган ҳолда оптимал ривожлантириш модели асосидаги тавсиялар «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 21 октябрдаги №03-05-3-5591-сон маълумотномаси). Натижада 10/0,38 кВли трансформатор подстанциялари шинасидаги 1 кВт юклама учун солиштирма электр энергия исрофи қийматини 15 кВт·с/йил гача тежаш имкони яратилган;
қишлоқ электр тармоқларидаги кабел линиялари кесим юзаларининг оптимал шкаласи бўйича асосланган тавсиялар «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда жорий килинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 21 октябрдаги №03-05-3-5591-сон маълумотномаси). Натижада битта туман учун йилига 427500 кВт∙соат электр энергия тежалган ва 126 млн. сўмлик иқтисодий самара олиш имконини берган;
қишлоқ кабел линияларининг ишончлилик кўрсаткичларини ҳисоблаш усули «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда жорий килинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 21 октябрдаги №03-05-3-5591-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ электр тармоқларида ҳаво линиялари ўрнига кабел линияларидан фойдаланиш электр таъминоти ишончлилигини 1,5 маротаба ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish