Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Наргиза Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар ва ўсмирларда бурун-ҳалқум ҳавфли ўсмаларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш (клиник-иммунологки ва молекуляр-генетик жиҳатлари» 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib932.
Илмий раҳбар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Мухамедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махамадаминова Шоира Абдувалиевна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: П.А. Герцен номидаги Москва илмий тадқиқот онкология институти (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммунологик ўзгаришлар ва Эпштейн-Барр вирус экспрессияси даражасини ҳисобга олиш билан болалар ва ўсмирлардаги бурун-ҳалқум хавфли ўсмасини мажмуавий ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат. . 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гуморал бўғиннинг мос бўлмаган фаоллашиши, турли фракциядаги иммуноглобулинлрнинг депрессияси, шунингдек, иммун бошқарув индексини пасайиши ҳисобига ҳужайра иммунитет мувозанатини бузилиши билан намоён бўлувчи бурун ҳалқум хавфли ўсмалари бўлган болалар ва ўсмирлардаги иммунитет ўзгаришларини IgG концентрациясининг ўсишини специфик ўзига хосликлари  асосланган;
бурун ҳалқумнинг хавфли ўсмалари бўлган болалар ва ўсмирларда Эпштейн-Барр вирусининг юқори экспрессияси, тажаввузкор клиник кечиш ва нохуш башоратлаш ўртасида тўғри юқори RR+12,3 корреляцион алоқадорлиги исботланган; 
Эпштейн-Барр вирус титрини пасайиши, умумий яшовчанлик ва қайталанишларсиз яхшиланиш  билан акс этган болалар ва ўсмирлардаги бурун-ҳалқумнинг хавфли ўсмалари бўлган вирус-ассоциацияланган беморларда вирусларга қарши даволашда вирус юкламаларнинг прогрессиясиз ҳамда умумий яшовчанлик даражаси исботланган;
лимфаоқимнинг тарқалиш соҳалари ва бирламчи хавфли ўсмага бир вақтида таъсир этишда 6-соатлик фарқ билан ҳар куни икки марта нурлантиришдан иборат бўлган мультифракцион тартибни қўллаш билан нурли даволаш тартиби такомилаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалар ва ўсмирларда бурун халқум хавфли ўсмаларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болалар ва ўсмирларда бурун-ҳалқумнинг хавфли ўсмаларини клиник-иммунологик жиҳатлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 8н-д/203-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бурун-ҳалқумнинг хавфли ўсмаларини клиник-иммунологик жиҳатларини ўзига хос хусусиятлари баҳолаш, ташхислашнинг самарадорлигини ошириш, касалликларни ўз вақтида самарали даволаш тартибини тизимли ташкиллаштириш, даволашнинг умумий давомийлигини кисқартириш, асоратлар ва ўлим даражасининг сонини камайтириш имконини берган;
Болалар ва ўсмирларда бурун халқум хавфли ўсмаларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказиинг Бухоро ва Самарқанд вилояти филиалининг  клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 январдаги 8н–з/23–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бурун-ҳалқумнинг хавфли ўсмалари билан ассоцирланган Эпштейн-Барр вируси, манфий хавфли ўсма Эпштейн-Барр вируси билан солиштирилганда нохуш башоратлаш, юқори вирус юкламали вирусга қарши даволашни қўлланилиши 1, 3 ва 5 йиллик яшовчанлик даражасини узайиши тартибини жорий қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish