Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммадиев Заррух Умаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда модернизация жараёнлари ҳисоби ва аудитини  такомиллаштириш”, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt388.
Илмий раҳбар: Уразов Комил Баҳрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиев Ислом Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарни модернизациялаш жараёнлари ҳисоби ва аудитини тaкoмиллaштириш бўйичa тaклиф вa тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
0100-“Асосий воситалар”, 0400-“Номоддий активлар”, 0800-“Капитал қуйилмалар”ни ҳисобга олувчи счётлар таркибида модернизация жараёнлари ва уларга киритилган капитал инвестицияларнинг ҳисоби учун алоҳида ишчи счётларни очиш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида биологик активларга киритилган капитал инвестициялар ҳисобини киритиш асосида модернизация жараёнларини акс эттирувчи алоҳида  ҳисоб объекти ва молиявий ҳисобот элементини шакллантириш асосланган;
ҳисоб сиёсатида модернизациялашни ички ва ташқи молиялаштириш манбаларининг турлари, кредит ва қарзлар бўйича фоиз тўловлари ҳисобини киритиш орқали бухгалтерия баланси ахборот имконияти такомиллаштирилган;
аудиторлик текширувини “мақсад-жараён-натижа” яхлит занжири асосида корхоналарни модернизация  жараёнларини ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичларини баҳолаш, аудит режаси ҳамда дастурини шакллантириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
корхоналарда модернизациялаш жараёнлари ҳисоби ва аудитини тaкoмиллaштириш бўйичa ишлaб чиқилгaн тaклифлaр aсoсидa:
0100-“Асосий воситалар”, 0400-“Номоддий активлар”, 0800-“Капитал қуйилмалар”ни ҳисобга олувчи счётлар таркибида модернизация жараёнлари ва уларга киритилган капитал инвестицияларнинг ҳисоби учун алоҳида ишчи счётларни очиш бўйича таклифи “Самарқанд-Парранда” АЖнинг ҳисоб сиёсатига киритилган (“Самарқанд-Парранда” АЖнинг 2019 йил 20 декабрдаги 117-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида АЖда ишчи счётлар режаси такомиллаштирилган, модернизациялаш жараёнлари ва уларнинг натижалари тўғрисида тизимли ахборотларни олиш ва фойдаланувчиларга тақдим этиш имконияти ошган, бухгалтерия хизмати ходимларининг ушбу ишларга кетадиган меҳнат сарфи сезиларли даражада камайган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида биологик активларга киритилган капитал инвестициялар ҳисобини киритиш асосида модернизация жараёнларини акс эттирувчи алоҳида ҳисоб объекти ва молиявий ҳисобот элементини шакллантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан молиявий ҳисоботларни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 03/032-4451-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоби ва балансида ҳозирги кунда узоқ ва қисқа муддатли активлар таркибида акс эттириб келинаётган биологик активларни халқаро стандартлар асосида тузиладиган молиявий ҳисобот шаклларига трансформация қилиш имконини берган; 
ҳисоб сиёсатида модернизациялашни ички ва ташқи молиялаштириш манбаларининг турлари, кредит ва қарзлар бўйича фоиз тўловлари ҳисобини киритиш орқали бухгалтерия баланси ахборот имкониятини такомиллаштириш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан молиявий ҳисоботларни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 03/032-4451-сон маълумотномаси). Натижада, модернизациялаш манбаларини алоҳида махсус счётларда акс эттириш бўйича тавсиялар, шунингдек молиявий ҳисоботга тушунтириш хатига илова сифатида ички мақсадларда махсус “Модернизация жараёнлари ва уларни молиялаштириш манбалари тўғрисида маълумотнома”ни тавсия этилган шаклда тузиш ва раҳбариятга тақдим этиш инвесторларнинг корхоналар ҳисоб ва ҳисобот тизимига ишончини оширган.
аудиторлик текширувини “мақсад-жараён-натижа” яхлит занжири асосида киритиш корхоналарнинг модернизация жараёнларини ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичларини баҳолаш, аудит режаси ҳамда дастурини шакллантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан молиявий ҳисоботларни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 03/032-4451-сон маълумотномаси). Натижада, соҳа субъектлари ички аудит хизмати ходимлари томонидан модернизация жараёнларини ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичлари реаллигини текшириш, улар бўйича ижобий ва салбий ҳолатларга баҳо бериш ва тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун аудиторлик ҳисоботларини тайёрлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish