Sayt test rejimida ishlamoqda

Боронов Бобур Фарходовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар молиявий активлари ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt341.
Илмий раҳбар: Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Акрам Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар молиявий активлари ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳисоб сиёсатига бошланғич қийматни аниқлаш ва амортизацияланадиган қийматни баҳолашни киритиш орқали молиявий инвестициялар шаклланиши муддатлари ҳамда эҳтимоллигини белгилаш бўйича ахборот имкониятини ошириш асосланган;
инвестицияларни ҳиссали қатнашиш усулида баҳолаш ва дебиторлик қарзларининг қадрсизланишидан олинган зарарни ҳисобга олиш асосида молиявий активларнинг соф қийматини аниқлаш таклиф этилган;
олинадиган счётларнинг жорий қисмини савдо ва носавдо дебиторлик қарзларига ажратиш орқали дебиторлик қарзларининг соф қиймати аниқланган ҳамда молиявий ҳолат ҳисобини юритишнинг шаффофлиги таъминланган;
молиявий активларнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш асосида юзага келадиган молиявий натижани аниқлаш ва уни ҳисобда акс эттириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Корхоналар молиявий активлари ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳисоб сиёсатига бошланғич қийматни аниқлаш ва амортизацияланадиган қийматни баҳолашни киритиш орқали молиявий инвестициялар шаклланиши муддатлари ҳамда эҳтимоллигини белгилаш бўйича ахборот имкониятини ошириш борасидаги таклифи “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ ва “Турон-Хожели” АЖлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган (“Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг 2020 йил 26 майдаги 10/745-сон, “Турон-Хожели” АЖнинг 2020 йил 14 майдаги 178-А-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши молиявий активларни ҳаққоний қийматларда баҳолашга ҳамда ахборотларнинг ишончлилигини таъминлашга хизмат қилган;
инвестицияларни ҳиссали қатнашиш усулида баҳолаш ва дебиторлик қарзларининг қадрсизланишидан олинган зарарни ҳисобга олиш асосида молиявий активларнинг соф қийматини аниқлаш бўйича таклифи “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ ва “Турон-Хожели” АЖлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган (“Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг 2020 йил 26 майдаги 10/745-сон, “Турон-Хожели” АЖнинг 2020 йил 14 майдаги 178-А-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши молиявий активларни ҳаққоний қийматларда баҳолашга ҳамда ҳисоб ва ҳисоботнинг сифатини оширишга хизмат қилган; 
олинадиган счётларнинг жорий қисмини савдо ва носавдо дебиторлик қарзларига ажратиш орқали дебиторлик қарзларининг соф қийматини аниқлаш ҳамда молиявий ҳолат ҳисобини юритишнинг шаффофлигини таъминлаш бўйича таклифи “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ ва “Турон-Хожели” АЖлари томонидан ҳисоб сиёсатига киритилган (“Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг 2020 йил 26 майдаги 10/745-сон, “Турон-Хожели” АЖнинг 2020 йил 14 майдаги 178-А-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши инвесторлар эҳтиёжларига монанд ахборотларни тайёрлаш, дебиторлик қарзлари устидан назоратни ўрнатишни яхшилаш имконини берган;
молиявий активларнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш асосида юзага келадиган молиявий натижани аниқлаш ва уни ҳисобда акс эттириш бўйича таклифи “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖ ва “Турон-Хожели” АЖлари томонидан МҲХСлари асосида молиявий ҳисобот тузишда фойдаланилган (“Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг 2020 йил 26 майдаги 10/745-сон, “Турон-Хожели” АЖнинг 2020 йил 14 майдаги 178-А-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши молиявий активларни баҳолаш натижасида юзага келган моддаларни ҳисоб ва ҳисоботларда акс эттириш имконини берган ҳамда  корхонанинг инвестицион жозибадорлигини оширган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish