Sayt test rejimida ishlamoqda

Садикова Мухайё Муратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Модификацияланган композицион термореактив полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида машинасозлик саноати мақсадларида қопламалар олиш технологияси», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Радиоактив, камёб ва нодир элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т.1776.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сойибжон Содикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Халимжонов Тохир Салимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: модификацияланган композицион термореактив полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида машинасозлик саноати мақсадларида қопламалар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полимер ва органоминерал тўлдирувчи ва ультратовушли ишлов бериш режимларининг тури, таркиби ва нисбатига боғлиқ тарзда модификацияланган композицион термореактив полимер материаллари ва улар асосидаги қопламаларининг физик-механик хоссаларининг ўзгариши ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик аниқланган; 
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида тўлдирилган композицияларни ультратовушли ишлов бериш ва антифрикцион-ейилишбардош композицион термопластик материаллар олиш самарали икки босқичда амалга оширилиши асосланган;
органоминерал тўлдирувчиларнинг тури, таркиби ва нисбати ультратовушли ишлов бериш усуллари ва антифрикцион-ейилишбардош хоссалари бўйича технологик параметрларининг таъсири аниқланиб, модификацияланган композицион термореактив полимер материал ва қопламаларнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
модификацияланган антифрикцион-ейилишбардош композицион термореактив полимер материаллари ва улар асосидаги қопламаларнинг хоссалари, машина ва механизмларнинг хомашё билан ўзаро таъсирланишдаги ишқаланиш коэффициентининг камайиши ва юқори мустаҳкамликка эгалиги аниқланган;
машинасозликдаги машина ва механизмларининг ишчи органларида қўллаш учун органоминерал тўлдирувчи ва ультратовушли ишлов бериш билан модификацияланган композицион термореактив полимер материаллари ва қопламалар ишлаб чиқариш учун самарали технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Модификацияланган композицион термореактив полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида машинасозлик саноати мақсадларида қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эпоксид смоласи асосидаги антифрикцион-ейилишбардош полимер материаллар ва улар асосидаги қопламалар Пискент пахта тозалаш заводида амалиётга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 15 декабрдаги 87-1-сон маълумотномаси). Натижада, модификацияланган композицион термореактив полимерли материаллар билан қопланган деталлар чидамлилигини 1,7–1,8 марта ошириш, пахта толаси ва чигитнинг механик шикастини камайтириш, унумдорликни ошириш ва пахтани қайта ишлаш машиналари ва механизмларининг қувват истеъмолини камайтириш имконини берган;
ишлаб чиқилган антикоррозион ва электр ўтказувчан термореактив эпоксид полимер материаллари ва улар асосидаги қопламалар Пискент пахта тозалаш заводида амалиётга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2020 йил 15 декабрдаги 87-1-сон маълумотномаси). Натижада, ишчи органлардаги қопламалар ёрдамида пахта тозалаш машина ва механизмларининг ишлаш қобилияти ва самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish