Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Йўлдош Юсупбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Синтетик цеолитларда турли хил тузилишли молекулалар адсорбциясининг энергетикаси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/К96.
Илмий маслаҳатчи: Рахматкариева Фируза Ғайратовна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор; Акбаров Ҳамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор; Қулдашева Шаҳноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: H+, К+, NH4+ -ZSM-5 типдаги цеолитларда турли хил тузилишли газ ва буғ молекулалари адсорбциясининг асосий термодинамик хусусиятлари, изотермаси ҳамда механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
н-Гептан, н-гексан, сув, метил ва этил спиртлари, аммиак, CO2, триэтиламин, бензол, ҳамда орто-, мета-, пара- ксилолларнинг H+, К+, NH4+ -ZSM-5 цеолитида адсорбцияланиши асосий термодинамик тавсифлари (Н, G ва S) ва изотермаси олинган, ҳамда адсорбция изотермасини микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назариясининг (МҲТН) икки ва уч ҳадли математик тенгламалари асосида исботланган;
адсорбция жараёнида НZSM-5 цеолитининг ён каналларидан тўғри ва зигзак каналлар кесишиш бўшлиқларига протонларнинг кўчиши, К+, NH4+ -ZSM-5 цеолитларида эса К+ ва NH4+ катионларининг миграцияси кузатилмаганлиги исботланган;
КZSM-5 цеолитида углерод диоксид адсорбциясини тўйинишига яқин тример ҳолатдаги ион-квадрупол комплекс (СО2)3/К+ ҳосил бўлиши аниқланган;
ZSM-5 цеолитларида метанолнинг адсорбциясида метокси гуруҳи К+ ҳамда Н+ катионлар билан ўзоро таъсирлашиб, фақат 1 : 1 нисбатда тўғри ва зигзак каналларида “S” кўринишидаги комплекс, 1 : 4 нисбат билан эса тўғри ва зигзак каналлари кесишмасида тетраэдрик {СН3О}4Н+ комплекс ҳосил қилиши исботланган;
цеолит марказларида жойлашган катионларнинг фаоллиги ошиб бориши билан уларда адсорбция нисбатининг ошиши исботланди. Масалан, фаол марказида Н+ бўлган ZSM-5 цеолитига ўртача 17 та H2O/э.я. тўғри келса, КZSM-5 цеолитида 36 та H2O/э.я., адсорбцияланиши аниқланган;
цеолитларда сув, метанол ва этанолни адсорбцияланиши вақтида адсорбция мувозанатини ўрнатиш вақти секин (а<2,4 ммоль/г) ва тез (а>2,4 ммоль/г) бориши аниқланган.
ZSM-5 цеолитлари анологининг ташқи сиртига триэтиламин адсорбциясининг термодинамик хусусиятларини аниқлаш натижасида цеолитнинг ташқи юзасида 2 хил турдаги адсорбцион марказларнинг мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида юқори аниқликдаги адсорбциянинг тўлиқ термодинамик тавсифлари (Н, G ва S) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
MFI (ZSM-5) цеолитларида адсорбцион-калориметр усули ёрдамида олинган адсорбциянинг дифференциал иссиқлиги, изотермаси, энтропияси ва термокинетикалари асосида олинган натижалар ФА-Ф7-012 рақамли “Полифункционал таъсирли қатор металларнинг янги аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилишларининг ўзига хослиги, реакция қобилиятлари ва биологик хоссаларининг илмий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада турли хил тузилишли ва фаол марказга эга координацион бирикмаларда сорбцияланиш хоссасининг механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 28 октябрдаги  4/1255-2327-сон маълумотномаси). Натижада, цеолитлар ва координацион бирикмаларнинг таркибидаги атом, молекулалар ва ионлардаги боғлар табиати, ҳамда энергиялари аниқланиб, турли физик-кимёвий хоссалари, шунингдек термодинамик хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
ZSM-5 типидаги цеолитлар аналоглари «Чиноз НҚИЗ» МЧЖда автомобиль бензинини таркибидаги қўшимча ароматик бирикмалардан (бензол) ва олтингугуртли бирикмалардан тозалашда, ҳамда дизел ёқилғисини зарарли моддалардан, яъни азотли бирикмалар ва олтингугуртли моддалардан тозалаш ишланмалари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «2021–2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 14 декабрдаги 03-17-5/158-сон маълумотномаси). Натижада, автомобиль бензини таркибидаги қўшимча ароматик бирикмалардан (бензол) ва олтингугуртли бирикмалардан тозалаш даражасини 3–10 баробарга, шунингдек дизел ёқилғисини таркибидаги зарарли азот бирикмалари ва олтингугуртли моддалардан тозаланиш даражасини 80% ва 93,75% ошириш имконини берган; 
ZSM-5 типидаги цеолитлар аналоглари «Чиноз НҚИЗ» МЧЖда асос мойлари ва оқова сувларидан экология учун хафвли бўлган аммиак, ҳамда бензол моддаларини ажратиб олиш усуллари «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг «2021–2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2019 йил 26 июлдаги 29/15-1395-сон маълумотномаси). Натижада, аммиак ва бензол моддаларини ажратиб олишни мос равишда руҳсат этилган кўрсатгич қийматларидан 0,01 мг/л ва 0,002 мг/л га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish