Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Надира Кайпбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефть шламларидан қурилиш битуми олиш технологияси», 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1713.
Илмий раҳбар: Хурмаматов Абдугаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Тойир Зоирович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамиздаги нефтни қайта ишлаш корхоналаридан ажралиб чиқаётган нефть шламларини утилизация қилиш ва улардан қурилиш битуми олишнинг янги чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть шламларини эритиш йўли билан қурилиш битуми олиш ва ажратилган механик қўшимчаларни утилизация қилишнинг янги усули ишлаб чиқилган;
битум олиш жараёни самарадорлигининг ҳароратга, босимга, оксидланиш давомийлигига корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
нефть шламларидан қурилиш битуми олиш жараёнларининг мақбул шароитлари, яъни эритувчи ва нефть шлами нисбати 30:70; оксидланиш жараёни ҳарорати 220С ва оксидланиш давомийлиги 180 мин эканлиги аниқланган:
нефть шламларидан оксидлаш йўли билан 22% гача қурилиш битуми  олиш учун мақбул режим-конструктивли янги самарали технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефть шламларидан қурилиш битумини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефть чиқиндиларидан қурилиш битуми олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи билан хўжалик шартномаси тузилган (2016 йил 13 майда 8/16 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада, нефтни қайта ишлаш заводларида нефть чиқиндиларини қайта ишлаш ва экологик муаммони ҳал қилиш имконини берган;
нефть шламлари асосида қурилиш битуми олиш технологияси «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг «2021–2022 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 11 сентябрдаги 03/17-5/20-18В-сон маълумотномаси). Натижада, нефть шламларидан 22% гача қурилиш битуми олиш ва ишлаб чиқариш унумдорлиги 3% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish