Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Тўхтабек Жумабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудуд иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt601.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Бойхонов Баходир Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган эконометрик моделлаштириш модел ва усулларини қўллаган ҳолда Хоразм вилояти иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуд иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришда инновацион, экологик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда тизим ички элементларини ўзаро таъсирини аниқлаш мақсадида  вертикал, горизонтал ва тескари алоқалар тузилмаси ишлаб чиқилган;
ҳудуд иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришга таъсир қилувчи инновацион, экологик, ижтимоий, иқтисодий кўрсаткичлар асосида Кузнец экологик эгри чизиғи ёрдамида ҳудудни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари аниқланган;
ҳудудни ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар даражасини  ва бу омилларни ўзаро боғлиқлигини аниқлашнинг Кобба-Дуглас типидаги комплекс сонли эконометрик моделлари ишлаб чиқилган;
ялпи ҳудудий маҳсулотни  асосий тармоқларини ривожланиш даражасини ARIMA ҳамда  арифметик ўртача шаклдаги усуллар ёрдамида аниқлаган ҳолда ҳудуд иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришнинг 2020-2025 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳудуд иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида: 
Ҳудуд иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида Ҳудуд иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришда инновацион ва экологик жараёнларни ҳисобга олиб асосий мақсадларни жамлаган ҳолда тузилган тузилмаси бўйича таклифи Хоразм вилоятининг 2019-2020 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда қўлланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2020 йил 26 декабрдаги 7-5717-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақада ишлаб чиқариш тармоқларини истиқболли соҳалари аниқланиб, минтақа иқтисодий тизимининг барқарор ривожланишига эришиш имконияти пайдо бўлган;
Ҳудуд иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришга таъсир қилувчи инновацион, экологик, ижтимоий - иқтисодий кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган эконометрик моделлари ёрдамида ҳудудни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш бўйича таклифдан иқтисодий тизимни барқарор ривожлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Хоразм вилояти ҳокимияти фаолиятига жорий қилинган. (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2020 йил 26 декабрдаги      7-5717-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳудуд иқтисодий тизимини барқарор ривожлантиришда мавжуд ресурс ва салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
ҳудудни ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар даражасини  ва бу омилларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашда Кобба-Дуглас типидаги комплекс сонли эконометрик моделлари борасидаги таклифдан иқтисодий тизимга таъсир этувчи омилларнинг устуворлик даражасини аниқлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2020 йил 26 декабрдаги 7-5717-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф минтақада иқтисодий тизимни барқарор ривожлантиришга хизмат қилган;
кўп омилли эконометрик моделларни ARIMA (0,2,2) модели асосида такомиллаштириш негизида ишлаб чиқилган тавсиялардан “Хоразм вилоятининг 2020-2025 йилларда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2020 йил 26 декабрдаги 7-5717-сон маълумотномаси).  Натижада, ARIMA (0,2,2) модели ёрдамида иқтисодиёт тармоқлари бўйича оптимал прогноз кўрсаткичлари аниқланиб, 2020-2025 йиллар мобайнида ЯҲМни 6.9-9.0 фоизгача ўсиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish