Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмирзаев Нодир Бурхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда фукаролар сиёсий ҳуқуқларининг конституциявий асослари”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2020.3.PhD/Yu398.
Илмий раҳбар: Рахимов Фахри Хайдарович, юридик фанлар доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019. Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Рўзметов Хайрулла Ибадуллаевич, юридик фанлар доктори;
Турғунов Илхом Турғунович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари кафолатлари ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ахборот тўплаш ва эксперт баҳолаш топширилган шахслар бундай ҳаракат учун таъқиб қилиниши ёҳуд ҳуқуқлари бошқача тарзда чекланишининг олдини олиш мақсадида вакил томонидан шикоятлар кўриб чиқилаётганда шахсий ва ижтимоий мавқеига ҳамда юридик шахсларнинг мулк шакли, ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ҳолатларга қараб камситилишига йўл қўйилмаслиги лозимлиги асосланган;
фуқароларнинг мурожаат қилиш соҳасида сиёсий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси келиб тушаётган мурожаатларни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида қабул қилиш, тўплаш, тизимлаштириш ва уларнинг сифатли кўриб чиқилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш зарурлиги асослаб берилган;
ўзини қизиқтирадиган масала юзасидан тезкор тартибда ахборот олиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўртасида ахборот айирбошлаш йўли билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг ваколатлари ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, уларни мурожаатларга доир масалалар бўйича реал вақт режимида маслаҳатлар бериш ҳамда давлат органларининг, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этиш зарурати асослантирилган;
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили арз қилувчига ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шикоятларни кўриб чиқиш шартлари, талаблари ва шикоятларни кўриб чиқиш вақтидаги ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаши зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда фуқаролар сиёсий ҳуқуқларининг конституциявий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ахборот тўплаш ва эксперт баҳолаш топширилган шахслар бундай ҳаракат учун таъқиб қилиниши ёҳуд ҳуқуқлари бошқача тарзда чекланишининг олдини олиш мақсадида вакил томонидан шикоятлар кўриб чиқилаётганда шахсий ва ижтимоий мавқеига ҳамда юридик шахсларнинг мулк шакли, ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ҳолатларга қараб камситилишига йўл қўйилмаслиги лозимлигига оид таклифлар “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг  2019 йил 19 февралдаги 05/01-02-200-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ахборот тўплаш ва уни таҳлил этиш ёки эксперт баҳоси бериш топширилган шахслар бундай ҳаракат учун таъқиб қилиниши ёҳуд ҳуқуқлари бошқача тарзда чекланишининг олдини олишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси келиб тушаётган мурожаатларни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида қабул қилиш, тўплаш, тизимлаштириш ва уларнинг сифатли кўриб чиқилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш зарурлигига оид таклиф «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 10-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг  2019 йил 19 февралдаги 05/01-02-200-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши фуқароларнинг мурожаатларини тўлиқ, ўз вақтида ҳамда сифатли кўриб чиқилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширишга хизмат қилган; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, уларни мурожаатларга доир масалалар бўйича реал вақт режимида маслаҳатлар бериш ҳамда давлат органларининг, ташкилотларининг ва улар мансабдор шахсларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этиш зарурлигига оид таклифлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 11-14-моддаларининг ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг  2019 йил 19 февралдаги 05/01-02-200-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонанинг мажбуриятларини, реал вақт режимида давлат органларининг, ташкилотларнинг фуқароларнинг қабулларини ташкил этиш нормаларини аниқ белгилашга хизмат қилган; 
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили арз қилувчига ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шикоятларни кўриб чиқиш шартлари, талаблари ва шикоятларни кўриб чиқиш вақтидаги ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга оид таклифлар  “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 10,11,12,14-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг  2019 йил 19 февралдаги 05/01-02-200-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқишнинг самарали механизмини амалга оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish