Исаков Жанабай Якыпбаевичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда кредит самарадорлигини ошириш», 08.00.07–Молия. Бухгалтерия ҳисоби (иқтисодиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /иқтисодиёт фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.I28.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ва Тошкент молия институти, 14.07.2016.I.31.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Олим Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнингмақсади: Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини кредитлаш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасига кредит ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган лизинг хизматлари учун ундириладиган устама фоизни лизинг объекти баҳосида ҳисобга олиш ва фоизли даромадларни бутун фойдаланиш даври учун бир хилда тақсимлаш ҳамда банкларнинг лизинг хизматидан оладиган фоизли даромади улушини лизинг олувчининг меъёрий фойдаси ҳисобидан қоплашнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
тижорат банклари фаолиятида кредитлашнинг кредит линиясини очиш йўли билан кредитлаш ва факторинг шаклларидан фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда барқарор пул оқимига эга бўлган хизмат кўрсатиш субъектларини алоҳида гуруҳга ажратган ҳолда кредитлашни йўлга қўйиш йўли билан хизматлар соҳасига бериладиган ишончли (таъминотсиз) кредитлар ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
кўчма хизмат турларини кўрсатишга ихтисослашган кичик хизмат кўрсатиш субъектларини масъулияти чекланган жамият ёки пай фонди шаклида бирлаштириш асосида уларнинг айланма маблағларини тўлдириш ва инвестиция харажатларини молиялаштириш мақсадида бериладиган кредитлар ҳажмини, уларга тегишли бўлган ликвидли активларни гаровга олиш йўли билан амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг минтақавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда шимолий ҳудудларда фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш субъектларига тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларнинг фоиз ставкаларини (Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини базавий ставка эканлигини инобатга олган ҳолда) мазкур банкларни давлат томонидан билвосита молиявий қўллаб-қувватлаш орқали қоплаб бериш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Лизинг кредитлари фоизини ундириш тартибини ўзгартириш, кредитлашнинг янги шаклларини жорий қилиш, фоизлар ўртасидаги фарқни қоплаш усулини қўллаш асосида банклар томонидан хизматлар соҳасини кредитлаш самарадорлигини ошириш мақсадида:
лизинг кредити бўйича устама фоиз меъёрини лизинг объекти баҳосига савдо устамаси шаклида киритиш ва фоизли даромадларни лизинг шартномаси даври мобайнида бир хилда тақсимлаш таклифи Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмасининг 2016 йил 15 январдаги UL/0031/005-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида оғир экологик муҳит таъсирида бўлган хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларига кўрсатилган лизинг хизматлари ҳажми 2,1 фоизга ошгани эвазига лизинг компанияларининг банклар олдидаги мажбурияти 102,4 млн. сўмга қисқарди. Мазкур субъектлар билан тузилган лизинг битимлари ҳажми эса 112,1 млн. сўмни ташкил этди;
тижорат банклари фаолиятида кредит линияси очиш йўли билан кредитлаш ва факторинг шаклларидан фойдаланиш, барқарор пул оқимига эга бўлган хизмат кўрсатиш субъектларини алоҳида гуруҳга ажратган ҳолда кредитлашни йўлга қўйиш йўли билан хизматлар соҳасига бериладиган ишончли (таъминотсиз) кредитлар ҳажмини ошириш, кўчма хизмат турларини кўрсатишга ихтисослашган субъектларни масъулияти чекланган жамият ёки пай фонди шаклида бирлаштириш асосида уларнинг айланма маблағларини тўлдириш ва инвестиция харажатларини молиялаштириш мақсадида бериладиган кредитлар ҳажмини, уларга тегишли бўлган ликвидли активларни гаровга олиш йўли билан амалга ошириш таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 11 майдаги 01/783-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида республиканинг қишлоқ туманларида фаолият кўрсатаётган хизмат кўрсатиш субъектларига берилган тижорат банклари кредитлари 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 981,0 млн. сўмга кўпайган ҳолда, қишлоқ туманларда инфратузилма объектларига берилган кредитлар ҳажми мазкур давр мобайнида 11,4 фоизга ошди;
Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида хизматлар соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни бирлаштириш ва жойларда кўчма хизмат турларини ташкил этиш асосида кредитлаш амалиётини йўлга қўйиш тавсияси акциядорлик-тижорат «Микрокредитбанк» томонидан амалиётга жорий этилган (АТ «Микрокредитбанк»ининг 2015 йил 14 сентябрдаги АН 07-09/4934-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида АТ «Микрокредитбанк» томонидан хизматлар соҳасини кредитлаш ҳажми 10,2 млн. сўмга ошди, банкнинг харажатлари эса 7,8 млн. сўмга камайди;
Қорақалпоғистон Республикасининг ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган шимолий ҳудудларда фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш субъектларига тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларнинг фоиз ставкаларини (Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини базавий ставка эканлигини инобатга олган ҳолда) мазкур банкларни давлат томонидан билвосита молиявий қўллаб-қувватлаш орқали қоплаб бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (2015 йил 31 декабрдаги 15-29/442-1-сон маълумотнома). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи натижасида республиканинг шимолий ҳудудларида фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларига тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 49,3 фоизга ошган.