Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилхонова Нафиса Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик толалари ва толали чиқиндилардан самарали фойдаланишнинг технологик асослари” 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1344.
Илмий раҳбар: Азизов Иномжон Рашидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта толалари ва ишлаб чиқариш технологик жараёнларда ҳосил бўладиган толали чиқиндилардан ип йигиришда самарали фойдаланишнинг технологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ип параметрларининг шаклланиш жараёнлари ва физик-механикавий хусусиятларини ўрганиш натижасида ипларнинг ҳисобий диаметрини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
квадратик нотекислик ҳамда узилишда иштирок этмайдиган толалар узунлигини аниқлаш усулидан фойдаланиб, ипнинг нисбий узилиш кучини ҳисоблаш формуласи ишлаб чиқилган ва унинг ёрдамида топилган узилиш кучи қиймати ўлчов қийматларига яқин экани аниқланган;
паст навли пахта толалари ва толали чиқиндилар аралашмасини тараш жараёни экспериментал тадқиқотлари воситасида олинган регрессион тенгламалар таҳлили асосида машина параметрларининг юқори самарадорликни таъминловчи рационал қийматлари аниқланган;
режали экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш орқали пневмомеханик йигириш машинасида ипнинг керакли сифат кўрсаткичларини таъминловчи параметрлари аниқланган;
аралашманинг мақбул таркибини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган боғланишлар ёрдамида йигириш корхоналарида пахта толаси ва толали чиқиндилардан ип олишда ипнинг керакли параметрларини таъминлаб берувчи аралашманинг рационал таркиби аниқланган;
тўқимачилик саноатида олинадиган иккиламчи ресурслар ва толали чиқиндилар технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятлари таҳлили асосида тўқимачилик иккиламчи ресурслари ва толали чиқиндиларни таснифлашнинг янги рақамли тизими яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тўқимачилик толалари ва толали чиқиндилардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
пахта толалари ва толали чиқиндилар аралашмасини йигиришга тайёрлашда тозалаш ва пилтанинг тузилиш кўрсаткичини яхшилашни пневмомеханик усулда йигириладиган ипнинг сифатини таъминлайдиган рационал параметрлар “Namangan to’qimachi” МЧЖ корхонасида пахта толалари билан 33% толали чиқиндилар қўшилган аралашмалардан йигирилган 29,4 текс чизиқли зичликдаги ип йигириб олишга жорий этилган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 04/18-2745-сон маълумотномаси). Натижада, ипнинг сифатини таъминлаган ҳолда бир тонна ип учун хомашё харажатларининг 2204,24 минг сўмга камайишига эришилган;
аралашма рационал таркиби ва тараш ҳамда йигириш жараёнлари рационал параметрлари қўлланган технология “МРТ текстиль” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасида пахта толалари билан 50% толали чиқиндилар қўшилган аралашмалардан йигирилган 50 текс чизиқли зичликдаги ип йигириб олишга жорий этилган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 04/18-2745-сон маълумотномаси). Натижада, ипнинг сифатини таъминлаган ҳолда бир тонна ип учун хомашё харажатларининг 2527,66 минг сўмга камайишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish