Sayt test rejimida ishlamoqda

Самиева Гулноза Уткуровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Болаларда стенозли ларинготрахеитларни комплекс ташхислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib348.

Илмий маслаҳатчи: Карабаев Хуррам  Эсанкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.01.

Расмий оппонентлар: Евгениус Лесинкас, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Литва); Тулебаев Райс Кажкенович, Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Нигора Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Корея Миллий университети (Корея Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда ўткир стенозловчи ларинготрахеитни профилактика, ташхислаш ва даволаш тадбирларининг самаралилигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

илк бор бирламчи стенозли ларинготрахеит ва қайталанувчи стенозловчи ларинготрахеитларнинг оғирлик даражаси ўртасидаги коррелятив боғлиқлик аниқланган;

ўткир стенозли ларинготрахеит касаллигининг пайдо бўлиши ва ривожланишида иммун тизимидаги ўзгаришлар, липидларнинг перекисли оксидланиш жараёни ҳамда антиоксидант ҳимоянинг иштироки аниқланган;

ҳужайравий иммун тизими кўрсаткичларининг пасайиши (СДЗ, СД8), комплементар активликнинг ортиши ва IgA нинг пасайиши ҳамда IgM миқдорининг ортиши билан намоён бўладиган дисиммуноглобулинемия билан уйғун кечиши исботланган;

бирламчи стенозли ларинготрахеит билан оғриган болаларда иммун тизими бузилишлари IgА2- IgM1+ CD81- IgG1-CD161+ CD31+ Лимф3- CD43+ Лейк2+ формуласи кўринишида  иммунитет дисбаланси гипо- ва гиперфункция кўрсаткичлари белгилаб берилган;

болалардаги қайталанувчи стенозловчи ларинготрахеит касаллигида иммун тизимидаги ўзгаришлар IgG2- IgА2- IgM1+ CD41- CD82- Лимф3+ CD31+ Лейк2+ CD161формуласи кўринишда аниқланган;

ўткир стенозли ларинготрахеит билан оғриган болаларда комплекс даволаш ўтказилишининг самарадорлиги исботланган;

ўткир стенозли ларинготрахеит ривожланиш хавфининг прогностик мезонлари ва харитаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Болаларда ўткир стенозловчи ларинготрахеитларни даволаш ва эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ўткир стенозловчи ларинготрахеитларни даволаш ва прогнозлашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг «Болалардаги ларинготрахеитни даволаш ва рецидивини олдини олиш усули»га ихтиро патенти олинган (№ IAP 05257; 15.08.2016). Илмий натижалар асосида ўтказилган даволаш чора-тадбирлари ўткир стенозли ларинготрахеит билан касалланган бемор болаларнинг шифохонада даволаниш муддатини ўртача 3,5 ўрин кунга қисқаришига олиб келди ҳамда қайталанишлар сонининг 3-4 мартага камайтириш имконини берди;

ўткир стенозловчи ларинготрахеитларни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида «Ўткир стенозловчи ларинготрахеит билан касалланган болаларни олиб бориш тактикаси услубий қўлланма» тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 сентябрдаги 8H-g/38-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болаларда ўткир стенозловчи ларинготрахеитларни даволаш ва эрта ташхислаш тактикаси самарадорлигини оширишга имкон беради;

ўткир стенозловчи ларинготрахеит билан касалланган болаларни даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарқанд давлат тиббиёт институти клиникаси ва Самарқанд кўп тармоқли болалар шифохонаси фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 сентябрдаги 8H-g/38-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш алгоритмлари асосида комплекс даволанган 97,5% бирламчи стенозли ларинготрахеит билан оғриган болалар ҳамда 86,3% қайталанувчи стенозловчи ларинготрахеит билан оғриган болаларда ижобий терапевтик самарага эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish